Канъоний: Эроннинг изоҳлари музокараларни сарҳисоб қилиш учун Европа Иттифоқи координаторига юборилди
(last modified Fri, 02 Sep 2022 06:16:44 GMT )
сентябр 02, 2022 11:16 Asia/Tashkent
  • Канъоний: Эроннинг изоҳлари музокараларни сарҳисоб қилиш учун Европа Иттифоқи координаторига юборилди
    Канъоний: Эроннинг изоҳлари музокараларни сарҳисоб қилиш учун Европа Иттифоқи координаторига юборилди

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний жума куни эрталаб Эрон Ислом Жумҳуриятининг изоҳлари АҚШнинг санкцияларнинг бекор қилиниши борасидаги эҳтимолий келишув лойиҳаси матнига нисбатан жавоби бўйича юборилганини эълон қилди ва деди: Тақдим этилган матн музокараларни якунлаш мақсадида конструктив ёндашувга эга.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби жума куни эрталаб маълум қилди: Американинг жавобини олгандан сўнг, Эрон Ислом Жумҳуриятининг экспертлар гуруҳи уни диққат билан ўрганиб чиқди ва Эроннинг жавоблари турли даражадаги баҳолашдан сўнг тузилди ва пайшанба куни кечқурун Европа Иттифоқи координатори Энрике Морага етказилди.

Яна Канъоний, тақдим этилган матн музокараларни якунлаш мақсадида конструктив ёндашувга эга эканлигини таъкидлади.

Вена музокараларида иштирок этаётган давлатларнинг аксарияти Эронга қарши зулмкор ва ноқонуний санкцияларни бекор қилишга эътибор қаратган ҳолда, музокараларнинг тезроқ якунланишини истайди. Аммо якуний келишувга эришиш муҳим ва асосий масала бўлиб қолган айрим масалалар бўйича Америка сиёсий қарорларини кутмоқда.

Масъулиятли давлат сифатида Эрон Ислом Жумҳурияти Ядровий битимни бузган томон Қўшма Штатлар бўлганини ҳисобга олиб, айнан Вашингтон санкцияларни олиб ташлаш орқали келишувга қайтиши кераклиги ва Американинг мажбуриятларини бажариши текшириб кўрилиши керакгини кўп марта таъкидлаган. 

 

 

Ёрлиқ