сентябр 03, 2022 10:05 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Афғонистондаги Гузаргоҳ масжиди намозхонларига қилинган терактни кескин қоралади
    Эрон давлати Афғонистондаги Гузаргоҳ масжиди намозхонларига қилинган терактни кескин қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Гузаргоҳ масжиди намозхонларига қарши содир этилган бахтсиз террор ҳужумни қоралади.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги хавфизлик манбалар,  кеча Ҳирот шаҳридаги Гузаргоҳи Шариф масжидининг кириш эшиги олдида содир бўлган портлашда бир қанча намозхонлардан ташқари бу масжид хатиби Мавлавий Мужибурраҳмон Ансорий ва унинг 13 нафар тансоқчиси ҳалок бўлди. Ҳирот хавфсизлик идораларининг тарқатган баёнтига биноан, ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган портлаш жума намози билан бир вақтда содир бўлди.

Афғонистоннинг айрим ОАВ эса Афғонистондаги портлашда яраланганлар ва ҳалок бўлганлар сонининг жамини юз нафардан ошганини хабар қилмоқда.

Шу муносабат билан Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  Афғонисонда терактлар давом этаётганига тўхталиб, Эрон Ислом Республикаси давлати экстремизм, зўравонлик ва терроризм каби даҳшатли ҳодисага қарши курашда Афғонистон ва унинг мазлум халқи ёнида бўлади деб  эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби бу теракт қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, ярадорлар ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини Аллоҳ таоло даргоҳидан сўради.

Ёрлиқ