Москвада Эрон, Сурия ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашди
(last modified Fri, 28 Oct 2016 14:33:31 GMT )
октябр 28, 2016 19:33 Asia/Tashkent
  • Москвада Эрон, Сурия ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашди

Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш йўлларини ҳамда Сурия ва минтақада терроризмга қарши курашиш йўналишида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликларни Москвада ўрганиб чиқишди

Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш йўлларини ҳамда Сурия ва минтақада терроризмга қарши курашиш йўналишида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликларни Москвада ўрганиб чиқишди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун жума кунги Москва шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири билан Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари учрашганидан кейин Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ва Муҳаммад Жавод Зариф учрашиб, терроризмга қарши курашда Дамашқ, Москва ва Теҳрон ўртасидаги ҳамкорликлар ва стратегияни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлашди. Эрон, Россия ва Сурия ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Жавод Зариф, Сергей Лавров, Валид Муаллим ўртасида бўлиб ўтган бугунги уч томонлама йиғилиши терроризм билан курашни давом эттиришда учала мамлакатнинг ҳамкорлиги ва стратегияси таъкидланиши билан ўз якунига етди. Ушбу йиғилишнинг мезбони бўлмиш Сергей Лавровга кўра, Эрон, Сурия ва Россия уч томонлама музокарада терроризмга қарши курашиш учун зарурий чораларни кўришда янада олдинга қараб интилмоқда.