14 сентябрь куни Эрон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Эрон Ислом Республикаси президенти 14 сентябр куни ШҲТга аъзо давлатлар саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга боради.
Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий шу ҳафта -чоршанба куни сиёсий ва иқтисодий амалдорларидан иборат юқори мартабали делегация бошчилигида Ўзбекистонга сафар қилади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Иброҳим Раисий ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевнинг расмий таклифига асосан икки томонлама расмий учрашув ҳамда ШҲТнинг 22-саммитида иштирок этиш учун тарихий Самарқанд шаҳрига сафар қилмоқда.
Эрон Ислом Республикаси президенти сафар жараёнида Ўзбекистон президенти томонидан кутиб олинганидан кейин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан алоҳида мулоқот қилади ва икки мамлакат расимйлари президентлар иштирокида бир нечта ҳамкорлик ҳужжат имзолашиш кутилмоқда.
Иброҳим Раисий шунингдек пайшанба-жума кунлари сентябр ойининг 15-16 кунларида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатларнинг 22-саммитида иштирок этиб нутқ сўзлаганидан кейин, бу саммитда қатнашаётган давлатлар раҳбарлари билан учрашади.