сентябр 13, 2022 09:55 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: турли этник вакиллари иштирокида инклюзив бошқарув Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка замин яратади
    Эрон ТИВ раҳбари: турли этник вакиллари иштирокида инклюзив бошқарув Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка замин яратади

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари барча этник гуруҳлар иштирокида ҳукумат тузилишини Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш учун зарур платформалардан бири сифатида баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Наная Кибелл Махута икки томонлама ва минтақавий муносабатлардаги ўзгаришларни муҳокама қилди.

Амир Абдуллоҳиён суҳбат давомида, барча этник гуруҳларнинг кенг қамровли  қатнашишда инклюзив ҳукумат тузилишини ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш учун зарур ўзанларидан бири де ҳисоблади.

Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг ўз ҳудудларидаги 4,5 миллиондан ортиқ афғонистонлик қочқинларига хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирларини эслатиб, ушбу оғир масъулиятни бошқаришда халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги ва бу борада дўст давлатлар, Янги Зеландиянинг ёрдами зарурлигини маълум қилди.

Янги Зеландиянинг ТИВ раҳбари Эроннинг миллионлаб афғонистонлик қочқинларини қабул қилиш борасидаги инсонпарварлик ёндашувини юқори баҳолади ва ўз мамлакатининг Афғонистонда тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлаш ва қочқинларга ёрдам беришга қаратилган сиёсатни алоҳида таъкидлаб ўтди.

У ўз сўзларида Эроннинг Янги Зеландия билан боғлиқ бир қатор афғонистонлик кучларини ўтказиш бўйича кўрсатган ёрдамини юқори баҳолади.

Янги Зеландия ТИВ раҳбари Эроннинг муҳим мавқеига тўхталиб, ҳамкорликни имкон қадар ривожлантиришга урғу берди.

 

Ёрлиқ