Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга доимий аъзо бўлиши бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги меморандум имзоланди
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Самарқанд шаҳрида ШҲТ Бош котиби Chjan Ming билан учрашувда Эрон Ислом республикасининг бу ташкилотдаги доимий аъзолиги бўйиа мажбурият тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Амир Абдуллоҳиён меморандум имзоланганидан кейин, ўз сўзларида ШҲТ билан боғлиқ ҳужжатлар Эрон ҳукумати томонидан Эрон парламентига юбрилганига тўхталиб, Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишини тез орада кўришга умид қиламиз деб қўшимча қилди.
ШҲТ Бош котиби ҳам бу меморандумни имзоланганидан сўнг, бугун Эрон ва ушбу ташкилот учун ҳал қилувчи кун эканлигини таъкидлаб, ШҲТга аъзо давлатлар Эронга нисбатан жуда ижобий фикрда ва улар Эрон кирганидан кейин ташкилотнинг алоҳида ва ажойб мақомига гувоҳ бўлишимизни тасдиқлайдилар деб изоҳлади.
Кеча чоршанба куни Эрон Ислом республикасии ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасида Эроннинг ШҲТга доимий аъзолиги бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги меморандум имзолангани ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди.
Амир Абдуллоҳиён ўз твитида, бугун оқшом тарихий Самарқанд шаҳрида Бош котиби билан Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга доимий аъзолиги бўйича мажбурият меморандумини имзоладим деб ёзди. Эрон ТИВ раҳбари шунингдек энди биз турли хил иқтисодий, савдо, транзит, энергетика ва бошқа ҳамкорликнинг янги босқичига кирдик деб аниқлик киритди.