Самарқанд саммити доирасида Эрон ва Тожикистон президентлари учрашдилар
-
Самарқанд саммити доирасида Эрон ва Тожикистон президентлари учрашдилар
Эрон Ислом республикаси президенти Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити доирасида тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан учрашиб суҳбатлашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун 15-сентбярь Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувида икки мамлакат ўртасида алоқаларани янада ривожлантириш Эрон ташқи сиёсатининг биринчи устувор ва принспиал йўналишлардан эканлигини таъкидлаб, ушбу минтақа аҳолиси ўртасида маданият ва цивилизация соҳасида кўплаб умумий жиҳатлар мавжудлигини эълон қилди.
Иброҳим Раисий Эрон давлатини қўшни давлатлар билан муносабатларини ривожлантириш сиёсатини давом эттираётганига тўхталиб, Теҳрон ва Душанбе давлатлари ўртасида иқтисодий ва тижорий ҳамкорлик учун кўплаб имокиниялар мавқжуд деб аниқлик киритди.
Раисий ва Раҳмон учрашувида Тожикистон президенти ҳам икки давлат ўртасидаги алоқалар айниқса иқтисодий ва савдо соҳаларидаги ривожланишдан мамнунлугини билдириб, Тожикистоннинг бу жараённи давом эттиришга қатъий қарорини маълу қилди.
Икки мамлакат президентлари учрашувида минтақавий муаммолар, хавфсизлик ва Афғонистон халқининг муаммолари муҳокама қилинди.
Самарқанддаги ШҲТнинг 22- саммити доирасида Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашиб мулоқот қилди.