Иброҳим Раисий: МАГАТЭда Эрон делоси ёпилмасдан келишувга эришиш мумкин эмас
(last modified Wed, 21 Sep 2022 05:49:33 GMT )
сентябр 21, 2022 10:49 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: МАГАТЭда Эрон делоси ёпилмасдан келишувга эришиш мумкин эмас
    Иброҳим Раисий: МАГАТЭда Эрон делоси ёпилмасдан келишувга эришиш мумкин эмас

Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий Эронниннг Халқаро Атом агентлигидаги ишини ёпмасдан туриб, ядровий келишувга эришиш мумкин эмаслигини таъкидлаб, Европа ўз сиёсати АҚШдан мустақил эканини кўрсатиши керак деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашганида Эрооннинг адолатли ва барқарор келишувга эришишга тайёр эканини баён этар экан, бу келишувга эришиш учун ишонч билдириш ва Эроннинг хавфсизлик ишларини ёпиш зарур деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий АҚШнинг Комплекс ҳаракатлар режасидан бир томонлама чиқиши ва унинг мажбуриятларини бузиши шунингдек  Европа давлатларининг келишувдан Эронга иқтисодий фойда келтириши учун ўз мажбуриятларига амал қилмаганига тўхталиб,  АҚШнинг бу келишувдан бир томонлама чиқиб кетганига ва бунинг натижасида кўрган зарарларга қарамай, Эрон Ислом Республикасининг ишонч берувчи кафолатлар олиш ҳақидаги сўрови мутлақо асосли ва мантиқий талабдир деб эълон қилди.

Эрон Ислом Республикаси президенти, сўзларининг бошқа қисмида, Эроннинг минтақавий фаолиятини тинчликсевар ва терроризмнинг Европага тарқалишининг олдини олувчи омили сифатида баҳолаб, бугун Францияда сайловларни тинч-осойишта ўтказаётганингиз Эроннинг минтақадаги терроризмни йўқ қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайлидир деб аниқлик киритди.

Учрашувда Эммануэл Макрон давом этаётган музокаралар бўйича таклифларин тақдим этиб,  МАГАТЭ Эрон ўз мажбуриятларии тўлиқ бажарганини эълон қилган вазиятда, АҚШ  2018-йилда Комлекс ҳааракатлардан чиқди ва Европа томонлари ҳам  Эрон Ислом Республикасининг келишувнинг иқтисодий фойдаларидан фойдаланиш борасидаги мажбуриятларини бажара олмагани бир ҳақиқатдир деб маълум қилди.

Франция президенти ядровий келишув бўйича тараққиёт йўлида ишлашни давом эттириш зарурлигига тўхталиб, Эрон ва МАГАТЭ ҳамкорликда ишлаган ҳолда мавжуд ишларни ҳал қила олади ва биз бу борада агентликка сиёсий босим ўтказмаймиз деб айтди.