сентябр 25, 2022 10:59 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Жумҳурияти Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва Имом Ҳасан /а/ шаҳодат кунлари муносабатларида мотамга чўмди
    Эрон Ислом Жумҳурияти Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва Имом Ҳасан /а/ шаҳодат кунлари муносабатларида мотамга чўмди

Исломий Эрон ислом динининг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳталари ва ул зотнинг суюкли невараларидан бири Ҳазрат Имом Ҳасан /а/ шаҳид бўлган куни муносабатида қайғу ва мотамга чўмган.

Бугун якшанба, ҳижрий- қамарий 1444 йил сафар ойининг 28 куни, милодий ҳисоб билан 2022 йил сентябрь ойининг 25  си Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва ул зот невараларидан бири  Ҳазрат Имом Ҳасан  /а/ шаҳид бўлган санасига тўғри келади.

Ислом азиз пайғамбари  /с/ ҳижрий қамарий 11 йилгача яъне реҳлатларидан олдин,  набавий шариат ва аҳкомларни ўта яхши ва эзгу равишда, айни пайтда қатъийлик била баён этдилар ва ислом динининг энг яхши тарзда тарғиб қилиш ва ошкор этишга ҳаракат қилдилар.

 Ўзининг падари бузургволари-   Ҳазрат Али ибн Абитолиб /а/ билан 30 йилга яқин вақт мобайнида  бирга ислом динини ривожлантириш ва тарғиб қилиш йўлида ҳаракат қилиб катта ҳисса қўшган,  Ҳазрат Имом Ҳасан Мужтабо /а/  эса  ҳижрий-қамарий 50 йил сафар ойининг 28 кунида 47 ёшлигида  Муовия фармони билан ўз рафиқалари томонидан заҳарлантирилди ва натижада ул зот шаҳид бўлдилар.

Исломий Эрон халқи ушбу қайғули саналар яъне ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва ул зотнинг суюкли невараларидан бири Ҳазрат Имом Ҳасан /а/ шаҳодат топган кунларда  ҳусейниялар, масжидлар айниқса муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳарамлари ва Қум муқаддас шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ ҳарамларида бўлиб азодорлик маросимларини  ўтказишади.

Эрон ислом республикаси Телерадиокомпанияси ислом азиз пайғмбари Ҳазрат Муҳаммад /а/  реҳтлатлари ва ул зотнинг неваралари Ҳазрат Имом Ҳасан /а/нинг шаҳодат кунлари муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдиради.

Ёрлиқ