ноябр 27, 2023 10:23 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Фотима Заҳро /саломулоҳи алайҳо/ шаҳодат кунлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
    Ҳазрат Фотима Заҳро /саломулоҳи алайҳо/ шаҳодат кунлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!

Бугун /душанба/ 2023-чи йил 27 ноябрь, ҳижрий-қамарий 1445 йил жимодиюлаввал ойининг 13 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган санадир.

Ҳар йили ушбу санада аҳли байт ва исмат таҳорат издошлари,  Эроннинг турли  минтақаларидаги масжидлар, ҳусейниялар айниқса  муқаддас машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/  ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ нинг  ҳарамига бориб расули акрам /с/нинг суюкли қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/ шаҳодат топган кунида мотам тутиб азо маросимларини ўтказишади. 

Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/  беъсатининг 3 чи йили жимодиюссоний ойининг 20 чи кунида Маккаи мукаррама шаҳрида дунёга келгандилар.

Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг азиз ва суюкли қизи Ҳазрат Фотима Заҳро саломулоҳи алайҳо умри давомида саховатлилик, фидоийлик, кечиримлилик, сабр-тоқат, қаноат, Аллоҳга ибодат қилиш ва қўл остидагиларга ёрдам беришни энг гўзал тарзда намоён этган ва ушбу буюк аёл бағрида Ҳазрат Имом Ҳасан /а/ ва Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ каби буюк зотлар вояга етганлар.

Ҳазрат Фотима /с/  аёл болалигидан ўз падари бузургворлари Ҳазрат Муҳаммад /с/ қарамоғи, ҳидоятлари ва тарбияти билан илоҳий маърифат билан танишдилар.

Ҳазрат Фотимаи Заҳро 18 йил ҳаёти ҳамда уша вақтдаги золим ҳокимлариниг зулм истибдоди ҳамда падари бузургворларининг вафотидан кейин дучор бўлган  ранж ва қайғу натижасида /айрим ривоятларга кўра ҳижрий- қамарий 11 чи йил жимодиюлаввал ойининг 13 куни ва бошқа ривоятларга қараганда жимодиюссоний ойининг 3 санасида/ шаҳид бўлдилар.

Ёрлиқ