декабр 17, 2023 14:02 Asia/Tashkent
  • Муқаддас Машҳадда Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с.а/ нинг шаҳодат топган йилиги муносабати билан мотам маросимлари бўлиб ўтди
    Муқаддас Машҳадда Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с.а/ нинг шаҳодат топган йилиги муносабати билан мотам маросимлари бўлиб ўтди

Ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/нинг суюкли фарзанди ҳазрат Фотимаи Заҳро /с.а/ шаҳидлигининг йиллиги муносабати билан Муқаддас Машҳад шаҳри мотамга чўмди.

Бугун якшанба куни 2023-чи йил 17 декабрь, ҳижрий-қамарий 1445 йил жимодиюссоний ойининг 3 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган йиллигидир.

Эрон Ислом Респлубликасининг мусулмон халқи ҳар йили поклик ва маъсумлик намунаси бўлган Ҳазрат Фотмаи Заҳро /.а/нинг шаҳидликларининг йиллиги муносабати билан масжидлар, ҳусуниялар ва бошқа диний масканларга ташриф буюриб мотам маоосмлари  ўтказишади.

Шунингдек муқаддас Қум шаҳри ҳам Ҳазрат Фотмаи Заҳро /с/  шаҳидлигинг йиллигида яъни 3- жимодилусонний кунида мотамга ғарқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳазрат Фотима Заҳро/с.а/ шаҳидлиги йиллигининг мотам маросимининг биринчи кечаси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ номидаги ҳусейнияда Ислом Инқилои олий раҳнамоси  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий иштирокида бўлиб ўтди.

Ёрлиқ