Инқилоб раҳбари иштирокида Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/нинг шаҳодат йиллиги учун мотам маросимининг биринчи кечаси ўтказилди
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий иштирокида Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ нинг шаҳодат топган йиллиги учун мотам маросимларининг биринчи кечаси бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни 2023-йил 17-декабрь, ҳижрий-қамарий 1405 йил Жимодиюссоний ойининг 3 чиси ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг суюкли қизлари, шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг биринчи имоми Ҳазрат Имом Али /а/ нинг азиз рафиқаси Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ нинг шаҳодат топган йиллиги кунига тўғри келади.
khamenei.ir сайтининг хабар қилишича, Ҳазрат Фотима Заҳро/с.а/ шаҳидлиги йиллигининг мотам маросимининг биринчи кечаси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ номидаги ҳусейнияда Ислом Инқилои олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий иштирокида бўлиб ўтди.