май 09, 2024 12:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистон Бош вазири ва ТИВ раҳбари билан учрашди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистон Бош вазири ва ТИВ раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация кеча Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф томонидан қабул қилинди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига асосан,  вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, икки томонлама ва минтақавий алоқаларнинг улкан истиқболлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқот юзасидан фикр алмашилди. 

Иқтисодий, инвестициявий, парламентлараро, маданий ва икки халқлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлик қайд этилди.

Ёрлиқ