сентябр 26, 2022 09:18 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: АҚШ ва Эрон ўртасида хабарлар алмашиш давом этмоқда
    Амир Абдуллоҳиён: АҚШ ва Эрон ўртасида хабарлар алмашиш давом этмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён АҚШ ва Эрон Ислом республикаси ўртасида баъзи қатнашувчи ташқи ишлар вазирлар ва координаторлар орқали хабарлар алмашиш давом этаётганини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  БМТ Бош Асамблеяси 77-сессияси доирасида Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Миқдод билан учрашганида ядровий музокаралар жараёнига тўхталиб, АҚШ ва Эрон ўртасида айрим ташқи ишлар вазирлар ва координторлари орқали хабар алмашаётганини хабар қилди.

У сўзларининг бошқа бир қисмида, Эрон мантиқий ёндашувини қўллаган ҳолда дипломатия йўлидан боради ва ўзининг иқтисодий фойдасиини кафолатловчи барқарор келишувга эришишни талаб қилади деб баён этди.

Эрон ТИВ бошлиғи Сурия ишларига ҳар қандай хорижий аралашувни ва Ғарбий Осиё минтақаисда беқарорлаштирувчи чораларни рад этиб, икки давлатнинг ўтган йиллардаги терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ва шу билан бирга Остона саммитининг жараёнининг кафил давлатлари форматидан фойдаланишдаги ҳамкорликлари Сурияда тинчлик ва осойишталикнинг тезроқ қайтишга олиб келди деб аниқлик киритди.

Файсал Миқдод  ва Амир Абдуллоҳиённинг Нью-йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасидаги  учрашувида икки томонлама майдондаги ўзаро манфаатли масалалар, айрим минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди.

Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдод ҳам бу учрашувда  Эроннинг минтақа тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш ва терроризмга қарши самарали курашда муҳим рол  ўйнаганини юқори баҳолаб, Теҳрон ва Дамашқ давлатлари ўртасидаги минтақавий ва халқаро даражада энг яхши тарзда давом этмоқда деб айтди.

Ёрлиқ