Эрон ТИВ раҳбари: биз МАГАТЭ саволларига жавоб беришга тайёрмиз
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида биз МАГАТЭнинг саволларига жавоб беришга тайёрмиз аммо агентлик техник жиҳатдан ҳаракат қилиши керак деб айтди.
Эрон ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Ал-Манитор сайти билан суҳбатда Халқаро Атом энергияси ташкилоти ўз масъулияти ва техник вазифасига эътибор қаратса биз агентлик билан ҳамкорликни кучайтирамиз деб айтди.
Абдуллоҳиён шунингдек АҚШ ва Европанинг учта давлати нотўғри иш қилди, биз музокаралар олиб борганимизда улар резолюцияни тақдим қилишди деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, Эроннинг МАГАТЭ билан муаммосини унинг сиёсий ҳаракат иқилишидир деб баён этди.
У шунингдек дунёдаги ядровий фаолиятининг икки фоизи Эронда тинч доирасида олиб борилмоқда аммо МАГАТЭ текширувларини 37 фоизи ҳам Эрн учундир деб таъкидлади.
Абдуллоҳиён МАГАТЭнинг Эронга қарши кун тартибидаги асоссиз айбловлар олиб ташланиши керак деб қайд этди.
Биз Нью-йоркда АҚШдан бир-биримиз билан тўғридан-тўғри музокара қилайлик деган таклифлар олдик аммо ҳар бир тўғридан -тўғри музокараларда фойда бўлиши керак деб айтди Эрон ТИВ раҳбари.
Эрон Ислом Республикасининг ушбу юқори мартабали расмийси Эрон ва Арабистон музокараларнинг 5 раундига тўхталиб, биз баъзи масалаларга келиши олдик ва икки давлат ўртаисдаги диломатик муносабатларнинг нормал ҳолатга қайтиши ва икки давлат элчихоналарини қайта очилишини олқишлаймиз деб маълум қилди.
Абдуллоҳиён Эрон ва Россия ўртасида мудофаа ҳамкорликларига ҳам ишора қилиб, мудофаа соҳасида ҳамкорликларимиз бор, лекин биз Украинадаги урушда ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламайиз ва урушга қаршимиз деб эълон қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Яман ва Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларига тўхталиб, биз Украинага қайси томондан қурол юборилишини нотўғри экани сифатида ҳисоблаймиз, чунки бу муаммони ҳал қилишга ёрдам бермайди деб аниқлик киритди.