Иброҳим Раисий: Эроннинг музокараларда ишончли кафолатни талаб қилмоқда
(last modified Thu, 29 Sep 2022 06:41:55 GMT )
сентябр 29, 2022 11:41 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Эроннинг музокараларда ишончли кафолатни талаб қилмоқда
    Иброҳим Раисий: Эроннинг музокараларда ишончли кафолатни талаб қилмоқда

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти яна бир бор Ғарб томонини шартномани бузиши ва назорат қоидаларининг сиёсий баҳоналари билан резолюция чиқаришини олдини олиш учун ишончли кафолат бериши ва ядровий дастурларни назорат қилиш масалаларини ҳал этишини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий  жамоатчилик биан жонли эфирда берган интервьюсида, Франция президенти Эммануэль Макрон билан яқинда бўлиб ўтган учрашувига тўхталиб, ядровий музокараларнинг сўнгги ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берар экан,  ушбу учрашувда  агентлик назорати қоидалари масаларини ҳал қилиш ва Эрон халқи учун иқтисодий фойда келтириши мумкин бўлган санкцияларни доимий равишда олиб ташлаш таъкидаланди деб маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти  МАГАТЭнинг сиёсий ёндашувини танқид қилиб, МАГАТЭ агентлиги раҳбарлари Эрон ядро саноатини ўрганиб чиққандан кейин ҳеч қандай нотўғри ҳаракталар кузатилмаганини эъон қилдилар, аммо Европага қайтгани ва ё сионистик режим билан алоқага чиқишлари биланоқ уларнинг оҳанги ва тили ўзгаради ва бу позиция ўзгариши муаммога сиёсий ёндашувни кўрсатади деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий шунингдек кўп ОАВ ва сиёсий доиралар эътиборини ўзига тортган БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида нутқ сўзлаганида генерал шаҳид Қосим Сулаймоний суратини кўрсатганидаги ташаббуси ва бу ташаббусининг мурожаатига ишора қилиб,  мен айтмоқчи эдимки ИШИД ва терроримзга қарш кураш қаҳрамони  Ҳож Қосим Сулаймоний эди. Терроризмга қарши курашда қаҳрамонлик кўрсатган инсон АҚШ томонидан шаҳид этилди ва АҚШ собиқ президентининг қўли билан шаҳид бўлди.

Эрон президенти сўзлари давомида  ШҲТ саммитида қатнашиш учун Самарқандга боргани ва БМТ Бош Ассамблеяси сессияисда қатнаиш учун Нью-йокка сафар қилганига ҳам тўхталиб, Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши муҳим масала ва воқеадир деб таъкидлади.