Эрон давлати Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдоридир
Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Эрон Украинадаги можаро ва инқирозларни тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий афсуски НАТОнинг АҚШга қаратилган провакацион ҳаракатлари сабаб юзага келган Украинадаги уруш ва инқироз олови ҳамон ёнмоқда. Инқироз ва кескинликларнинг давом этишида ўз манфаатларини кўзлаган айрим манфаатдор томонларининг ҳаракатлари туфайли кескинлик ва можароларни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижа бермаяпти деб қўшимча қилди.
Канъоний сўзларининг бошқа қисмида, Эрон Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун қилинган ҳар қандай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди ва ҳар доим ёрдам беришга ва тайёрлигини эълон қилди.
Эрон ислом респубилкаси ТИВ матбуот котиби шунингдек Украинаниг Луганск, Донецк, Херсон ва Запорижжя вилоятларида референдумлар ўтказиш ва бу ҳудудларнинг Россияга қўшиб олиш бўйича Ислом республикасининг позициясига ҳам изоҳ бериб, Эрон ҳар доимгидек ўз тамойилларига асосланади. Унда халқаро ҳуқуқнинг асосий қоидаси сифатида мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги тамойилига тўлиқ риоя қилиш ҳамда БМТ низоми тамойиллари ва мақсадларига ҳурмат кўрсатиш зарурлиги таъкидланди деб эълон қилди.
Канъоний Чофий қўшимча қилиб айтдики, Эрон ислом республикаси тинчлик, барқарорлик ва осойишталик йўлига путур етказадиган ҳар қандай провакацион ҳаракатдан қочиш керак деб ҳисоблайди.