Эрон Марказий Осиё давлатлари билан транзит баёноти матнини имзолади
(last modified Sun, 09 Oct 2022 12:25:54 GMT )
октябр 09, 2022 17:25 Asia/Tashkent
  • Эрон Марказий Осиё давлатлари билан транзит баёноти матнини имзолади
    Эрон Марказий Осиё давлатлари билан транзит баёноти матнини имзолади

Эрон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги биринчи транзит ҳамкорлик саммити баёноти матни ушбу саммит аъзолари томонидан транзитни ривожлантириш мақсадида имзоланган.

Эроннинг Марказий Осиё давлатлари жумладан Қозоғистон, Қирғизистон Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Россия ва Озарбойжон республикаси билан 2 кунлик транзит учрашувларидан сўнг бугун бу давлатлар вакиллари томонидан транзит ҳамкорлик тўғрисидаги баёнот имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу баёнотни имзоланганидан сўнг, Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Рустам Қосимий бу йиғилиш Эрон Ислом Республикаси ташаббуси билан ўтказилган, минтақа шароитларини ҳисобга олгани ҳолда транзит масаласи жуда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб , иштирокчи давдатларнинг вазирлари ва вакиллари тўғри қарорлар қабул қилишган деб изоҳлади.

Рустам Қосимий шунингдек, бу учрашув Эрон ислом республикаси ташаббуси билан бундан буён ҳар 6 ойда бир бўлиб ўтади деб қўшимча қилди.

Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири,  ушбу саммитга аъзо давлатлар имзоланган баёнот доирасида транзит соҳасини ривожлантириш, транзит тарифларини унификация қилиш ва транзит ҳайдовчилари учун бир йиллик визалар беришини таъкидлаб, ўзаро келишувга эришилди деб таъкидлади.

Бу баёноти имзоланганидан сўнг қўшма матбуот анжуманида  қўшма баёнотни амалга ошириш вақти ва унда кўтарилган тафсилотлар ҳақида айтиб, транзит масаласи 13-ҳукумат учун жуда жиддий. Эрон сиёсати биз сўнгги бир неча йил ичида алоқаларимзни юқотган давлатлар билан  транзитни осонлаштиришдан иборат деб  баён этди Рустам Қосимий.

Эроннинг йўллар ва шаҳарсозлик  вазири, эълон қилинган баёнотга асосланиб, минтқада транзит транспортини илгари суриш кун тартибига қўйилди ва бу мақсад бугундан бошланди ва олдинги қўшма ҳаракатларга мувофиқ  минтақада транзит ташиш имконияти  60 физга ошади деб хулоса қилди.