Иброҳим Раисий: қаршилик ҳаракати Фаластинни қутқариш йўлидир
Эрон пезиденти Иброҳим Раисий 36-халқаро ислом бирлиги-ваҳдати конференциясининг очилишида қаршиликни Фаластинни қутқариш йўли деб атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий бугун Теҳронда бошланган Ислом ваҳдаси ҳафтасининг 36-йиғилишда Фаластин ва Қудс масаласини Ислом оламининг биринчи муаммоси сифатида баҳолаб, Фаластин ва Қудсни қутқаришнинг ягона йўли сионист режимга қарши туриш ва қаршилик кўрсатишдир, бугун эса кўплаб манбаларга таяниб, уларга қарши туриш мумкин деб эълон қилди.
Иброҳим Раисий, баъзи исломий давлатларнинг сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш борасидаги ҳаракатларни танқид қилиб, ҳукуматлар ўртасидаги муносабатларни халқлар ўртасидаги алоқалардан фарқли эканлигига тўхталиб, минтақа мамлакатлари халқлари сионистлар билан муносабатларни нормаллаштирилишини ҳеч қандай тарзда қабул қилмайди деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом республикаси президенти шунингдек, АҚШ ва сионистик режим мамлакатлар орасида бўлинишини татбиқ этиш, қурол бозорини яратиш, мамлакатлар манфаатларии ўз зиммасига олиш ва Фаластин ва Қудс Шариф масаласини четга суриб қўйишга интилаётганини таъкидлаб, АҚШ ва европаликлар дунёла инсон ҳуқуқларини энг катта паймол қилувчилардир деб баён этди.
Иброҳим Раисий Эроннинг зулм, терроризм ва куфрга қарши кураш сиёсатини эълон қилиб, АҚШ томони ҳам терроризмга қарши кураш излаётганини айтади аммо Ҳож Қосим Сулаймоний, Абумаҳи Муҳандис ва бошқа шаҳид мужоҳидлар минтақани ИШИД террорчилардан тозаланган шахсиялар эканлигини барча билади деб эълон қилди.
Эрон президенти дунёда ислом умматининг имкониятлари ва потенсиалларини юқори баҳолаб, Имом Хумайний /р.а/ кўтарган байроқ бутун дунё мусулмонлари ўртасида барча лаҳжалар, иқлимлар ва қарашлар билан бирлик байроғи бўлиб келган деб хулоса қилди.