октябр 13, 2022 12:20 Asia/Tashkent

Эрон пезиденти Остонада бошланган СИКА- Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари " раҳбарлари саммитида сўзлаган нутқида бугунги дунё ҳар қачонгидан ҳам самаралироқ минтақавий механизмларга эҳтиёж сезмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий бугун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги СИКА- Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари саммитида Халқаро тизимдаги трансформация маълум босқичга кирган ва  ҳокимиятни янгича қайта тақсимашда гегемон ёндашувлар рад этилган, мусатақил давлатларнинг овози ва роли кўпроқ эшилитиб кузатилмоқда деб эълон қилди.

Раисий СИКА саммитидаги нутқида Эрон Ислом республикаси йирик цивилизация  ва бой тарихга эга бўлиши билан  ўз ташқи сиёсатини илоҳий-инсоний юксак адолат, маънавият ва ақл-идрок, ахлоқ, эркинлик ва мустақиллик тушунчалари  ва халқларнинг фаровонлиги ва қадри-қимматини мустаҳкамлашга асослаган деб изоҳлади.

Терроризм, экстремизмга қарши мувафақиятли кураш олиб бориш,  афғонистонлик қочқинлари ва муҳожирларига ёрдам бериш, Фаластиндан Ямангача бўлган мазлум халқларини ҳимоя қилиш, давлатларнинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, айниқса Ироқ ва Суриядаги миллий ҳокимиятлар ва суверенитетини ҳимоя қилиш,   бир томонламалик ва зўравонликни ҳар қандай шакллари ва кўринишларига қарши кураш олиб бориш, ҳамда қийин пайтларда қўшниларга ёрдам кўрсатиш Эроннинг доимий ва қудратли стратегикк сиёсий йўналишидир деб аниқлик киритди Эрон президенти.

Раисий ўз сўзларида Осиёдаги яқинлашув ва хавфсизлик эса  гегемон давлатлар манфаатларига мос келмайдиганини эслатиб, мустақмллик ва тараққиёт йўлини танлаган Эрон халқи қудратли кучлар қаршилигига дуч келди деб қайд этди.

Иброҳим Раисий шунингдек Эрон халқи АҚШнинг ҳарбий вариантини бекор қилди ва АҚШнинг ўзи ҳам тан оланганидек санкциялар ва максимал босими сиёсатини  мувафаққиятсизликка учратди деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом Республикаси президенти ўз сўзларида  АҚШ ва сионистик режим  ўн йилликлардан бери Фаластин,Сурия, Ироқ , Яман ва Афғонистонда босқинчилик, ишғол, апартеид яратиб, тинч аҳоли, ва болаларни ўлдириш  орқали  минтақада нотинчлик, зўравонлик, терроризм, уруш ва хавотирларга сабаб бўлди, аммо  ишғолни тугатишнинг ягона йўли халқларнинг ўз тақдирини ўзлари белгилаш ҳуқуқини қайта тиклаши ва зулмга қарши курашни давом эттиришидан боқша вариант йўқ деб эълон қилди.

Ёрлиқ