ноябр 23, 2022 16:12 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда Эрон ва Ўзбекистон иштирокида СИКАга аъзо туризм ташкилотлари раислари учрашдилар
    Тожикистонда Эрон ва Ўзбекистон иштирокида СИКАга аъзо туризм ташкилотлари раислари учрашдилар

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора -тадбирлари /СИКА/га аъзо давлатларининг туризм ташкилотлари раислари жумладан Эрон Ислом жамоаси ҳам Ковид-19 пандемиясининг оқибатларига қарши курашиш, ўзаро ёрдам ва қўллаб-қувватлаш борасида келишиб олдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Kovid-19 пандемиясидан кейин СИКАга аъзо мамлакатлар ўртасида туризм алмашинувини тиклаш ва фаоллаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар Тожикистон пойтхати Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган СИКАга аъзо туризм ташкилотлари раисларининг виртуал йиғилишида келишилган бошқа масалалар қаторига кирди.

Сайёҳлар хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда шу жумладан СИКАга аъзо давлатлар ўртасида сайёҳат қилишда янги қўшма туризм йўналишларии ишга тушириш тўғрисидаги келишув  СИКА йиғилишининг натижаси бўлди.

СИКАга аъзо мамлакатларга туризм индустриясини жонлантириш мақсадида ҳамкорликни ошириш имкониятларини ўрганиш ва СИКАга аъзо давлатлар учун янги туризм экотизимини яратишга кўмаклашиш бу ташкилотнинг мақсадларидан биридир.

Бошқа бир хабарга кўра Тожикистонниг Азияплюс газетаси Тожикистон, Эрон ислом республикаси ва Ўзбекистон сайёҳлик ташкилотлари  50 дан ортиқ янги ҳамкорлик ҳужжатлар имзолаганини ёзди.

Бу ҳамкорлик ҳужжатлари 12 ноябрь куни  Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий туризмни ривожлантириш форуми доирасида кўриб чиқилди.

Маълумотлар эса тожикистонлик ҳунармандлар ва сайёҳлик компаниялари туризм ва унга алоқадор соҳалардаги ютуқларини намойиш этди.

Тожикистон, Эрон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этган форумдир.

СИКА Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форумдир.

Эрон Ислом республикаси, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Фаластин, Муғулистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбойжон республикаси ва Таиланд СИКА ташкилотига аъзо давлатлардир.

Ёрлиқ