август 27, 2023 14:22 Asia/Tashkent
  • Остона шаҳрида СИКА - SICAга аъзо давлатларнинг ҳарбий-сиёсий семинари бўлиб ўтди
    Остона шаҳрида СИКА - SICAга аъзо давлатларнинг ҳарбий-сиёсий семинари бўлиб ўтди

Қозоғистон Мудофаа вазирлигида Осиёда ишонч ва ҳамкорлик чора-тадбирлари конференцияси доирасидаги ҳамкорилкнинг ҳарбий-сиёсий жиҳатларини ўрганишга бағишланган семинар ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, семинар доирасида СИКА давлатларининг ҳарбий қўмондонлари минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлша бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалсаларини кўриб чиқдилар.

Семинарда қатнашганлар жумладан, Осиё ҳамкорилк ва ишонч конферецияси Бош котиби Кайрат Сарибай, СИКАга аъзо мамлакатлар ҳарбий идоралари, Қозоғистон мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари, СИКА Котибияти ва ШҲТ вакиллари сиёсий-ҳарбий жиҳатларини муҳокама қилдилар,

Мзккур семинарда иштирокчилари Қозоғистон ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари ва Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий объектларидан бирига ташриф буюришди.

Осиёда ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаш конфренцияси бўлган СИКА ҳозирда 27 та асосий ва 8 кузатуви давлат ва ташклилодан иборатдир

Ёрлиқ