Абдуллоҳиён: Эрон давлати Украинадаги урушда қатнашаётган томонларга ҳеч қандай қурол-яроқ бермаган
Эрон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Эрон Ислом республикаси Украина урушида фойдаланиш учун ҳеч қандай қурол бермаган ва бермайди ҳам деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён португалиялик ҳамкасби Жоао Гомез Кранвинхо билан телефон орқали суҳбатида, икки томонлама муносабатларга оид баъзи масалалар билан бир қаторда умумий манфаатдор халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилди.
Амир Абдуллоҳиён Украина масаласига ҳам гапириб, инқирознинг ҳар бир томонини қуроллантириш урушни узайтирди. Шунинг учун биз Украинада ҳам Афғонистонда ҳам, Сурияда ҳам, Яманда ҳам урушни тўғри йўлдек ҳисобламадик ва ҳисобламаймиз деб баён этди.
Биз ғарб ва шарқда Ал-Қоида, Жайш-ул-адл ва ИШИД каби террорчилик гуруҳларга қарши турган давлатмизб Шунингдек сўнгги ҳафталарда биз мамлакатнинг ғарбий ва шарқий чегараларидан қурол-яроқлар келганига гувоҳ бўлдик деб қўшимча қилди Абдуллоҳиён..
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, айрим давлатлар ўзлариниг интервенсион баёнотларида Эрондаги тартибсизликлар ва террорчилик фаолиятини норозилик сифатида кўриб чиқдилар ва амалда улар тартибсизлик ва террорчиликлари қўзғатдилар. Улар ҳатто Европа Иттифоқи вазирлар кенгашининг бўлажак йиғилишида резолюция ёки санкциялар чиқариш масаласини қўйишди. Бундай ҳаракат содир бўлган тақдирда Эрон Ислом республикаси жавоб чораларини кўради деб аниқлик киритди.
Португалия ТИВ раҳбари ҳам икки давлат ўртасидаги узоқ тарихга эга яхши муносабатларига эътибор қаратган ҳолда, Эрон Ислом республикасининг ядровий музокараларни давом эттириш ва айниқса МАГАТЭ билан янада кенгроқ ҳамкорлик қилиш борасидаги позицияси ва ҳаракатларини олқишлади.
Португалия ТИВ раҳбари Жоао Гомез Кранвинхо Украинадаги инқирозни камайтириш учун Эронни ҳамкорликни давом эттиришга чақириб сўнгги воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари, жумладан Эрон полицияси ва хавфсизлик кучларига ҳамдардлик билдирди.