Муҳаммад Боқирий:Эрон ўз чегарлари ортида 3 минг террорчи бўлишига тоқат қилмайди
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи мамлакат шимоли-ғарбидаги террорчи гуруҳларнинг мавжудлигига тўхталиб Эрон ўз чегаралари яқинида ва ортида 3000 нафар терорчи бўлишига тоқат қилмайди деб эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий ўз сўзларида Эрон ислом республикаси чегара девори ортида 3 минг нафар қуролланган гуруҳнинг бомба ясаш марказининг борлиги Теҳрон давлати учун мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас ва уларга қарши кураш давом этади деб қўшимча қилди.
Генерал Боқирий шунингдек Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан бери бу гуруҳлар АҚШ ва бошқа душманлар ёрдамида Ироқнинг шимолий минтақасида уясини қурган бўлсалар сўнгги йилларда АҚШ кўмаги билан уларнинг қароргоҳлари Эрон миллий хавфсизлигига қарши мажмуага айланган деб изоҳлади.
Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи сўзларининг бошқа қисмида сионистик режим бу гуруҳ орасидан одамларни танлаб олиб уларни Эрон ичида террор ҳужумларни амалга ошириш мақсадида тайёгарликдан ўтказмоқда деб маълум қилди.
Аслида бу ҳудудлар сионистларнинг штаб-квартираси бўлган ва Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корупсининг аэрокосмик кучлари Ироқнинг Эрбил минтақасидаги бу террорчилар қароргоҳига ҳужуми яққол мисол бўла олади деб аниқлик киритди генерал Боқирий.
Эроннинг ушбу юқори мартабали ҳарбий расмийси Эрон ислом республикаси Ироқнинг Кудистон минтақасини бу борада кўп огоҳлантирганини билдириб, Эрон Ироқ халқига бунчалик хизмат қилган, аммо уларнинг бу қуролланган террорчиларга ҳарбий ва ОАВ штаб кватирасин иочишга рухсат бериши яхши қўшничилик одати эмас деб эслатди.
Генерал Муҳаммад Боқирий Ироқ томони Эронга кўп марта террорчилик гуруҳлари ҳаракталарини тўхтатишга ваъда берган, аммо улар ҳеч қандай чора кўрмаган. Шунинг учун б БМТ низоми асосида бу террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориш қаропига келдик деб таъкидлади.