Эрон ТИВ раҳбари Ереванда Арманистон Бош вазири билан учрашиб маслаҳатлашув ўтказди
(last modified Sat, 22 Oct 2022 08:52:24 GMT )
октябр 22, 2022 13:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Ереванда Арманистон Бош вазири билан учрашиб маслаҳатлашув ўтказди

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Арманистон Бош вазири билан учрашиб мулоқот қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича. Ереванда бўлган Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун Арманистон расмийлари билан дипломатик  маслаҳатлашувлар ортидан бу мамлакат Бош вазири Никол Пашинян билан учрашиб суҳбатлашди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари  Арманистон Бош вазири билан учрашганидан олдин бу мамлакат  Миллий Ассамблеяси раиси Алан Симанян билан ҳам учрашиб, суҳбатлашди.

Куни кеча Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Эроннинг юқори мартабали делегация бошчилигида Ереванга борди ва уни Арманистон ТИВ раҳбари  ўринбосари Манатсакан Сафариян кутиб олди.

Абдуллоҳиён Арманистонга 3 кунлик сафари чоғида ушбу давлат ТИВ раҳбари Арарат Мирзоиян билан учрашиб, энг муҳим икки томонлама ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.

Кеча Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари  иштирокида  Арманистоннинг Капан шаҳрида Эроннинг биринчи бош консуллиги очилиши маросими бўлиб ўтди.

Ёрлиқ