октябр 24, 2022 12:51 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Осиё -Тинч океани ахборот агентликлари ташкитлоти- “OANA”нинг 18-Бош ассамблеяси бошланди
    Теҳронда Осиё -Тинч океани ахборот агентликлари ташкитлоти- “OANA”нинг 18-Бош ассамблеяси бошланди

Эрон Ислом республикаси пойтахи- Теҳрон шаҳрида OANA -Осиё -Тинч океани ахборот агентликларининг 18-Бош Ассамблеяси иш бошлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, “OANA” -Осиё ва Тинч океани ахборот агентликлари ташкилотиниг 18-Бош Ассабмеяси бугун бошланди.

Икки кунлик бу йиғилишда OANAга аъзо 35 давлатдан  60 нафар раҳбарлар, менежер ва катта муҳаррирлар иштирок этмоқда. Бу ташкилотга Осиё ва Тинч океани қитъасининг 35 давлатлариданр 43 ахборот агентликлари аъзодир. Эрон Ислом республикаси ҳам 3 та ахборот агентлиги /ИРНА, Форс ва Меҳр ахборот агентликлари/ Осиё ва Тинч океани ахборот агентликлари ташклотига аъзо бўлган ягона мамлакатдир.

OANAга аъзо давлатлар ўртасида ОАВ ҳамкорлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бу ташкилот Бош Ассамблеясининг Теҳрондаги йиғилишининг энг муҳим мавзуси ва кун тартиби ҳисобланади.

OANA — Осиё -Тинч океани ахборот агентликлар ташкилотининг қисқартирилган номи бўлиб 1961- йил 22-декарбрда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти -ЮНЕСКО кўмагида бу минтақа мамлакталари ўртасида ахборотни таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

 

Ёрлиқ