Теҳрондаги ОАНА саммити; Ғарб оммавий ахборот воситалари монополиясини бузиш имконияти
(last modified Wed, 26 Oct 2022 09:58:36 GMT )
октябр 26, 2022 14:58 Asia/Tashkent
  • Теҳрондаги ОАНА саммити; Ғарб оммавий ахборот воситалари монополиясини бузиш имконияти
    Теҳрондаги ОАНА саммити; Ғарб оммавий ахборот воситалари монополиясини бузиш имконияти

Душанба куни Теҳронда Осиё ва Тинч океани ахборот агентликлари ташкилотининг (ОАНА) 18-Бош ассамблеяси саммити бошланди.

Теҳрондаги икки кунлик ОАНА 18-саммитида 35 аъзо давлатдан 60 нафар раис ва юқори даражали менежерлар иштирок этмоқда.

Аввалроқ Сеулда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани ахборот ташкилотининг 17-саммитида давлатлар Эроннинг Теҳрондаги ушбу йиғилишнинг 18-раундига раислик қилишини ёқлаб овоз берган эди.

Осиё-Тинч океани ахборот агентликлари ташкилотининг Бош ассамблеяси, қисқартирилган номи ОАНА, 1961-йил 22-декабрда минтақа мамлакатлари ўртасида ахборот алмашишни осонлаштириш мақсадида ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) кўмагида ташкил этилган.  Бир томонлама ахборот оқимига қарши мувозанатни яратиш, ОАВ ва ахборот соҳасида бирёқлама тартиб-қоидаларнинг олдини олиш ушбу ташкилотнинг мақсадларидан биридир.

Ҳозирги вақтда оммавий ахборот воситаларининг хабардорлик ва ахборотлаштириш, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва дахлдорликни яратиш, ҳокимият тузилмалари фаолиятини назорат қилиш, ижтимоий тизимда жамоатчилик иштироки ва жамоатчилик назорати учун асослар яратиш каби хилма-хил вазифалари, жамиятнинг сиёсий ва маданий тузилишининг асосий кўрсаткичлари ва элементларининг эволюцияси ва институционализацияси қилувчи муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий сешанба куни ОАНА аъзоси халқаро оммавий ахборот воситаларининг юқори даражали менежерлари йиғилишида оммавий ахборот воситаларининг хусусиятлари ва вазифаларини санаб ўтди:"Оммавий ахборот воситаларининг вазифаси, айниқса, ушбу минтақадаги мамлакатларнинг мустақиллиги ва ўзига хослигини сақлаб қолишдир." У бугун биз ахборот-коммуникация оламида яшаётганимиз, бу ерда миллатлар, айниқса, мустақил халқлар маданиятига ҳужумлар кўп бўлаётганини таъкидлаб ўтди ва қўшимча қилди:"Душманлар дунёда ва минтақада мустақил давлат бўлмаслиги учун давлатларни ўзлигидан маҳрум қилмоқчи."

Газета, радио, телевидение, интернет ва ижтимоий тармоқлар каби ахборот воситалари жамиятнинг муҳим институтларидан бири сифатида инсон ҳаётининг фикр ва қарашларига, бошқа кўринишларига таъсири билан инсонлар учун муайян сиёсий ва ижтимоий воқеликларни яратиши шубҳасиз; Шу билан бирга, бугунги ғарб оммавий ахборот воситалари дунёда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларни ўз қарашлари ва мақсадларига кўра томошабинга акс эттиради. Уларнинг аксарият спектаклларида Шарқ қудратлари ва кучлари билан тўқнаш келиш, уларнинг минтақавий ва халқаро кенгайиш ва таъсирини чеклаш ва олдини олиш масаласи кўринади.

Шу сабабли, Осиё-Тинч океани ахборот ташкилоти Бош ассамблеясини ўтказиш глобал муаммоларга дуч келаётган мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни яхшилаш билан бирга мулоқот ва ўзаро алоқаларни яхшилашга ёрдам беради. Аслида бу икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликка йўл бўлиб, ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали Осиё ОАВлари ҳам Ғарб оммавий ахборот воситаларининг ноҳақ йўлининг давом этишига тўсқинлик қилиши, ҳам уларнинг медиа монополиясининг барбод бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, шуни ёдда тутиш керакки, ОАНАга аъзо мамлакатларнинг ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш имкониятлари ҳам жуда юқори; ОАНАга аъзо мамлакатлар жаҳон ялпи маҳсулотининг 56%, жаҳон савдосининг қарийб 50%, сув ҳудудининг 60% дан ортиғи ва ҳаво транспорти ҳажмининг 25% дан ортиғига эга.

Эрон Маданият ва исломий Иршод вазири Муҳаммад Меҳди Эсмоилий ҳам Теҳрон учрашуви ташкилотга аъзо давлатлар ва халқлар ўртасида профессионал ва медиа тажрибаларини кенгайтириш ва алмашиш учун имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади:Жаҳон иқтисодий қудратининг ярмидан кўпроғига эга бўлган ушбу форумга аъзо давлатлар ҳам ўз оммавий ахборот воситаларининг кучини шу даражада ошириб, медиа бир қутбли дунёга барҳам бериши мумкин.