Эрон миллий футбол жамоасининг қиймати 70 миллион евродан ошди
(last modified Mon, 24 Oct 2022 09:34:34 GMT )
октябр 24, 2022 14:34 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий футбол жамоасининг қиймати 70 миллион евродан ошди
    Эрон миллий футбол жамоасининг қиймати 70 миллион евродан ошди

Испаниянинг "En Racha" статистик маълумотлар базаси футбол бўйича Эрон терма жамоасининг Қатардаги ЖЧнинг қийматини ўрганиб чиқиб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жаҳон Чемпионати -2022 ўйиларининг  Қатар мезбонлигида  бошланишига 27 кун қолганида Эрон Ислом республикаси футбол терма жамоасининг моддий қиймати Испаниянинг  "En Racha" статистик маълумотлар базасида текширилиб ўйинчилар трансферлари қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилди.

Мазкур маълумотлар базаси, Эрон жамоасининг қийматини  70,63 миллион евро деб эълон қилди.

Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси юлдузи ва Порту каби клуби аъзоси Меҳди Торамий  20 миллион евро қиймати билан Карлуш Кейрошнинг жаҳон чемпионатидаги энг қиммат шогирди ҳисобланади.

Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 5 та даврасида иштирок этди ва Қатардаги иштирок Эроннинг ушбу йирик футбол турнирдаги иштирокнинг 6 чи босқичи ҳисобланади.

Карлуш Кейруш шогирдларининг Жаҳон чемпонати-2022 даги илк учрашуви 21-ноябрь куни " Халифа" Халқаро стадионида Британияга қарши  бўлиб ўтади.

 

Ёрлиқ