октябр 24, 2022 16:15 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: Эроннинг ҳуқуқий музокаралар борасидаги талаблари аниқ ва мантиқийдир
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Эроннинг ҳуқуқий музокаралар борасидаги талаблари аниқ ва мантиқийдир

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон Ислом Республикасининг сануцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар хусусидаги талаблари қонуний, аниқ ва оқилонадир деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий душанба ўзининг ҳафталик матбуот анжуманида, АҚШнинг Эрондаги тартибсизликларни  қўллаб-қувватлаётгани ва музокараларни тўхтатилгани хусчусидаги иддаоларига кўрсатган аксиламалида,,  АҚШнинг ҳатти-ҳаракати жуда иккиюзламачилик ва улар расман ёлғон гапиришади. Улар турли каналлар орқали бир неча бор хабар йўллаб, келишувга қайтишга тайёр эканликларини таъкидлаб бу борада музокаралар олиб боришмоқда деб баён этди.

Канъоний шунингдек мавзунинг аниқ эканиниайтиб, Эроннинг бу борадаги жавоби аниқ ва Ислом Республикасининг қарашлари ва талаблари бутунлай қонуний, аниқ ва мантиқийдир деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ келишувга қайтишининг иложи йўқлигини ёки музокаралар тўхтатилганини ёки ҳеч қандай  режалари йўқлигини эълон қилади лекин улар хабар юборишади ва улар воситачилар орқали келишувни қайта тиклашга тайёр эканликларини таъкидламоқдалар деб қайд этди.

Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШнинг Эрон ичидаги тартибсизликларни бевосита қўллаб-қувватлаш ҳаракатини Эрон Ислом Республикасига қарши йиллар давомида олиб борган нотўғри сиёсатининг  такрори деб баҳолади.

Канъоний ўз сўзларида улар ҳар доим нотўғри натижаларга олиб келган нотўғри усуллардан хулоса чиқармадилар деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ