октябр 27, 2022 13:59 Asia/Tashkent
  • Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Машҳаднинг \
    Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Машҳаднинг \" Вилоят\" шифохонасига ташриф буюрди

Тожикистон ССВ раҳбари Машҳад шаҳрининг "Вилоят" касалхонасининг турли бўлинмаларига ташриф буюриб яқиндан бу касалхона фаолияти билан танишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистоннинг соғлиқни сақлаш вазири  Машҳад шаҳридаги " Виячлот" касалхонасига ташриф буюриб унинг турли бўлинмалар фаолияти билан танишди.

Тожикистон ССВ раиси бу ташриф доираисда мухбирлар билан  суҳбатида  Теҳрон ва Шероз шаҳарларига  уюштирган сафарларига тўхталиб,  бу икки шаҳр ва Машҳаднинг  бу касалхонасининг даволаш бўлинмалари фаолияти билан  яқиндан танишиш бизни Эроннинг тиббиёт ва даволаш соҳасидаги ютуқлардан Тожикистонда ҳам амалга оширишга ҳамкорлик қилишимизга ундади деб изоҳлади.

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири  Жамолиддин Абдуллоҳзода шунингдек Тожикистон  Эрон билан тиббиёт, даволаш туризми, анъанавий тиббиёт ҳамда Тожикистондаги ўсимликлардан фойдаланиш орқали  ҳамкорлик қилиш тўғрисида кўп суҳбатлар қилинган ва  биз ниҳоят тиббиёт соҳасида Эрон илм- билимидан фойдланаши қарорига келдик деб қўшимча қилди.

У сўзларининг бошқа қисимда  Тожикистоннинг  малакасини оширишлар учун  ўз тиббиёт мутахассиларини Эронга юбориш қарорига келганини таъкидлаб,  бугун Машҳадга сафаримизда ва бу шаҳарнинг соғлиқни сақлаш соҳаси билан  танишганимиздан кейин  Машҳад Тиббиёт университети билан кўпроқ ҳамкорлик қилиш учун келишув имзоланиши назарга тутилган деб аниқли киритди.

Машҳад шаҳрининг  тиббий  илмлар университети ректори доктор Муҳаммадали Каёний  бу ташриф доирасида  Тожикистон ва Эрон Ислом жумҳурити ўртаисдаги ҳамкорликлар жараёнида  бугун  Тожикистон ССВ раҳбарини Эроннинг  Машҳад шаҳрига ташрифига гувоҳмиз. Ушбу фурсатдан фойдаланиш  айрим келишув меморандумлар айниқса  саломат туризми доирасида талабалар, мутахассислар ҳамда  касалларни қабул қилиш хусусида  келишув имзоланиши кутилмоқда деб таъкидлади.

Ёрлиқ