Ислом Инқилоби раҳбари Шероз шаҳрининг Шоҳчероғ зиёртгоҳида содир бўлган терактни кескин қораладилар
(last modified Thu, 27 Oct 2022 12:49:39 GMT )
октябр 27, 2022 17:49 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбари Шероз шаҳрининг Шабчероғ зиёртгоҳида содир бўлган терактни кескин қораладилар
    Ислом Инқилоби раҳбари Шероз шаҳрининг Шабчероғ зиёртгоҳида содир бўлган терактни кескин қораладилар

Эронниннг Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ- Ҳазрат Аҳмад бин Мусо /а/ ниннг муқаддас қадамжоларида ИШИД террорчи гуруҳи томонидан содир этилган теракт ортидан Ислом Иниқлоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий мурожаат йўладилар.

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим.

Ўнлаб бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болаларни шаҳид бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган Шоҳчероғ- Ҳазрат Аҳмад бин Мусо /а/ нинг муқаддас қадамжоларида  ёвуз ва ноинсоний жиноят барчамизни қайғуга олди ва қалблариимзни ғам-андуҳга тўлдирди. Бу жиноят омили ва ё омиллари  албатта жазосини олади аммо  азизларимизнинг шаҳид бўлганининг ғам –қайғуси ҳамда аҳл байт /а/ га нисбатан ҳурматсизлик  товонини  фақат бу жиноятларнинг асл омилини аниқлаш ва уларга қатъий чоралар кўриш билан қоплаш мумкин.

Барчамиз душман урушқоқлиги ва унинг  хиёнткор, жоҳил ва ғофил ёлланмалари  ва малайларига қарши курашда  жиддий масъулиятни ўз зимамизга олганмиз . Мен Эрон хавфсизлик ва суд органларидан бошлаб  таблиғот ва идеа-ғоя соҳасидаги фаоллар ҳамда азиз халқимизгача  бирлашиб халқ жони, мамлакат хавфсизлиги ва уларнинг муқаддас маконлари ва зиёратгоҳларига нисбатан ҳурсатсизлик қиладиган ва халал етказадиган кимсаларга қарши жиддий кураш олибборишларини сўрайман.

Азиз халқимиз ва масъул бўлган оранлар албатта  душманларнинг ёвузликка асосланган фитналари устидан муваффаққиятга эришадилар. Иншоаллоҳ.

Мен бу террорчилик ҳодисада шаҳид бўлганларнинг оила аъзолари, Шероз халқи ва бутун Эрон халқига тасаллият билдираман ва жароҳатланган шахсларга Худо даргоҳидан тез шифо топишларини сўрайман.

Ёрлиқ