Генерал Саломий: Эрон халқи саҳнада ҳозир бўлиб АҚШни яна бир бор таҳқирлади
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони Эрон халқи доим саҳнада ҳозир бўлиши билан АҚШни камситиб, хўрлаган ва Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ айтганларидек, АҚШнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди деб таъкидлади.
Бугун Ислом Инқилоб соқчилар корпуси, Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий Эроннинг Шеро шаҳридаги Шоҳчероғ- Аҳмад бин Мусо /а/ қадамжоларида содир этилган терактда шаҳид бўлганларнинг мотам ва жаноза маросимларида сўзлаган нуқтида, Аҳл байт /а/ нинг 3 -зиёртгоҳида айрим эронликларнинг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, бу шафқатсиз жиноятни кескин қоралаб, шонли ва фаҳмли Эрон Ислмо Инқилоби алданган бир гуруҳ шахсларнинг фитнсидан ҳеч қачон зарар кўрмайди деб эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, генерал Саломий ўз сўзларида Шоҳчероғ-Аҳмад бин Мусо /а/ зиёратгоҳи шаҳидларини улуғлаш мотам маросимида Шероз шаҳри халқининг кенг қамроли иштирокини Эроннинг душмналарини ҳал қилувчи мағлубияти сифатида баҳолаб, саҳнада билимдан ва фаҳмли Эрон халқини борлиги АҚШ, Исроил режими ва бошқа душманларнинг мағлубияти ва хор бўлишининг далилидир деб изоҳлади.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони шунингдек сўнгги фитна ва тартибсизликлар сионистик режим маҳсули эканлигини эслатиб, улар ўтган 43 йил ичида халқдан катта мағлубиятга учрадилар деб аниқлик киритди.
Генерал Ҳусейн Саломий сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ режими Эрон миллатига қарши санкциялар жорий этиб, дори-дармон экспорти ва импортига рухсат бермаганида халқ майдонга келиб уларга жавоб қайтарганини эслатиб, душманлар терроризмга қарши кураш қаҳрамони генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни Ироқда шаҳид қилди ва биз ҳам Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларини ракета билан нишонга олдик, улар эса жавоб қайтара олмади ва бу эса АҚШ ҳеч қачон заррачадек зарар етказа олмаслигининг далилиддир деб эълон қилди.
Эроннинг ушбу машҳур генерали жиноятчи, АҚШ, сионистик режим ва Ол Сауд режими чарчаган ва мағлубиятга учраган ҳолда, азиз Эроннинг узоқ ўлкаларидаги таъсири ва сиёсий - маънавий қудратига гувоҳ бўлди ва Эрон халқини енгиб олмаслигини англадилар. Шунингдек кетма-кет мағлубиятидан кейин улар мамлакат ёшларига зарар етказишни ўйлаб чиқдилар деб қўшимча қилди.