Эрон ТИВ раҳбари: Кавказдаги келишмовчиликнинг ечими 3+3 учрашуви ва минтақавий механизмлардир
(last modified Mon, 31 Oct 2022 06:25:50 GMT )
октябр 31, 2022 11:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Кавказдаги келишмовчиликнинг ечими 3+3 учрашуви ва минтақавий механизмлардир
    Эрон ТИВ раҳбари: Кавказдаги келишмовчиликнинг ечими 3+3 учрашуви ва минтақавий механизмлардир

Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён Озарбойжон республикаси ТИВ раиси Жейҳун Байрамов телефон оқрали мулоқотида Эрон Ислом Республикаси Кавказдаги келишмовчиликнинг тўғри ечимини 3+3 учрашуви ва минтақавий механизмларда қидирмоқда деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари телефон орқали бу суҳбатда Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги яхши муносабатларга тўхталиб, минтақа давлатларининг жумладан Озарбойжон республикасининг ҳудудий яхлитлигини таъкидлаб, Эрон давлати Кавказдаги келишмовчиликнинг тўғри ечимини   3+3 учрашуви ва минтақавий механизмларда қидирмоқда ва Боку ва Ереван ўртасидаги муаммолари ҳал қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни ҳамиша давом эттиради деб эълон қилди.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён хорижий кучларнинг минтақага ҳар қандай киритилишига қарши эканлигини эълон қилиб буни тинчлик, барқарорлик ва минтақавий ҳамкорликка зид  деб айтди.

Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов телефон орқали бу суҳбатда  икки мамлакат ТИВ раҳбарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ва узлуксиз мулоқотни Теҳрон ва Боку ўртасидаги муносабатларининг чуқурлигидан далолат эканлигига ишора қилиб, биз бу муносабатларни қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз деб таъкидлади.

Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов  ҳам  Амир Абдуллоҳиённинг телефон қўнғироғини ва унинг Арманистонга сафари натижаларини тушинтиришини юқори баҳолаб, Эрон Ислом Республикасининг минтақавий тинчлик ва барқарорликка кўмаклашиш борасидаги саъй -ҳаракатларини олқишлади.

У сўзларининг бошқа қисмида минтақага хорижий кучларининг киритилишига қарши эканлигини билдириб минтақавий ҳамкорликни давом этиши, жумладан минтақада барқарорлик ва хавфсизликка ёрдам бериш учун  3+3 учрашуви шаклида давом этишини таъкидлади.