Теҳронда Эрон президенти Арманистон Бош вазирини кутиб олди+видео
(last modified Tue, 01 Nov 2022 08:39:57 GMT )
ноябр 01, 2022 13:39 Asia/Tashkent

Эрон Ислом республикаси президенти Теҳроннинг Саъдобод маданий -тарихий комплексида Арманистон Бош вазири Николь Пашинянни кутиб олди.

Эрон ва Арманистон икки давлат ўртасидаги узоқ йиллик муносабатлар туфайли кўплаб алоқаларга эга. Бу ижобий тарих минтақавий тарангликдан келиб чиққан айрим муаммолар мавжудлигига қарамай икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг турли жабҳаларда самарали бўлди.

Шу боисдан Арманистон давлати Эрон билан иқтисодий ва савдо алоқаларида қўшни давлатлар ўртасида яхши мавқега эга.

Эрон Ислом республикаси президенти матбуот анжуманига кўра расмий кутиб олиш маросимида дастлаб Эрон ва Арманистон давлат мадҳиялари янгради. Кейин Эрон Ислом респубилкаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян маросим бўлинмаларини кўриб икки мамлакат олий амалдорларини бир -бирига таништирдилар.

Раисий ва Пашинян ўзаро учрашиш ва суҳбатлашишдан ташқари олий даражадаги делегацияларининг қўшма учрашувини ҳам ўтказдилар ва матбуот анжуманида маслаҳатлашувлари натижаларини тушунтирдилар.

Арманистон Бош вазири Николь Пашинян Эрон президени Иброҳим Раисий таклифига бинон Теҳронга ташриф буюрган.

Ёрлиқ