Эрон президенти: бегона давлатларнинг аралашуви Кавказ минтақасидаги муаммоларини янада кучайтирмоқда
(last modified Wed, 02 Nov 2022 06:32:48 GMT )
ноябр 02, 2022 11:32 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: бегона давлатларнинг аралашуви Кавказ минтақасидаги муаммоларини янада кучайтирмоқда
    Эрон президенти: бегона давлатларнинг аралашуви Кавказ минтақасидаги муаммоларини янада кучайтирмоқда

Эрон президени Иброҳим Раисий Кавказ минтақасининг Эрон тарихи, тамаддуни, цивилизацияси ва маданиятининг бир қисми эканлигига тўхталиб, хорижликларнинг аралашуви Кавказ минтақаси муаммоларини кучайтираётганини маълум қилди.

Эрон телерадиоокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикаси президенти  Сайид Иброҳим Раисий кеча Саъдобод тарихий маданий мажмуасида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан икки томонлама суҳбатдан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида  Арманистон Бош вазирининг Эронга ташриф икки давлат ривожланишига бурилиш нуқтаси бўлади деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий  ўз сўзларида сўнгги бир неча ой ичида Эрон ва Арманистон ўртасидаги савдо алоқаларида 43 фоизлик ўсиш қайд этилганига эътибор қаратиб, Теҳрон ва Ереван ўртасида 3 миллиард долларлик савдога эришиш икки давлатнинг иродаси билан тўлиқ мумкин деб қўшимча қилди.

Эрон президенти Кавказ минтақасида хавфсизлик ва тинчлик Эрон учун жуда муҳим эканини маълум қилиб минтақавий муаммоларни ҳал қилиш мансабдор шахслар ва шу минтақага алоқадорлар қўлида бўлиши керак ва чет элликларнинг минтақага ҳар қандай аралашуви муаммони ҳал қилиш ўрнига муаммоларини кучайтиради  деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом  респубилкаси президенти Иброҳим Раисий Кавказ минтақасини имкониятлари бу минтақада барқарор хавфсизлик ва тинчликни кафолатлаши мумкинлигини хабар қилди.

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян икки давлат ўртасидаги тарихий муносабатларга урғу бериб, Эрон ислом республикаси икки хил дин вакиллари тинч-тотув яшашини аниқ ва шаффоф рамзи бўла олишини ҳам баён этди.

Никол Пашинян шунингдек Теҳрон ва Ереван ўртасидаги муносабатлдарни янада кенгайтириш учун кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва инфратузилма масалалари бўйича музокаралар олиб борилди улар албатта якунланиши керак деб қайд этди.

Ёрлиқ