Қолибоф: охир-оқибат бутун ҳарбий ва ОАВ қудрати билан зўравон қудратлар халқлар иродасига бўйсунишади
(last modified Wed, 02 Nov 2022 07:47:23 GMT )
ноябр 02, 2022 12:47 Asia/Tashkent
  • Қолибоф: охир-оқибат бутун ҳарбий ва ОАВ қудрати билан зўравон қудратлар халқлар иродасига бўйсунишади
    Қолибоф: охир-оқибат бутун ҳарбий ва ОАВ қудрати билан зўравон қудратлар халқлар иродасига бўйсунишади

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ўз сўзларида охир- оқибат зўравон қудратлар бутун ҳарбий кучи ва ОАВлари билан халқлар иродаси олдида бўйинсунишади деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз ҳижрий-шамсий йил обон ойининг 13-куни  Эрон Ислом республикасида Халқаро зўравон қудратларга ё ўзи Халқаро империализмга  қарши кураш кунидир.

Эрон ислом жумҳуриятининг турли вилоятлари ва минтақаларида 13 обон санаси яъни мустабид тузумларга қарши кураш куни ва 1979 чи йилнинг ноябрида Теҳрондаги АҚШ жосуслик уясини тасхир этилганлиги йиллигига бағишланган маросимлар ўтказилиб бу сана кенг нишонланди.

Айтиш керакки ҳижрий -шамсий 1358 йилнинг 13-обон ё ўзи 1979  милодий йил 4 ноябрда эронлик талабалар АҚШнинг Эрон Ислом Инқилобига қарши кўплаб фитналарига норозилик сифатида Теҳрондаги АҚШ жосуслик уяси /элчихонаси/ ни тасхир этдилар.

Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  парламентининг очиқ мажлисида  13-ноябрь халқаро импераиализмга қарши кураш ва АҚШ жосуслик уясини забт этиш миллий кунини кириб келишига ишора қилиб, талабалар куни билан табриклаб бу эса Аллоҳ таъолонинг ваъдаси, оқибатда зўравон қуроллар  бутун ҳарбий ва ОАВлари билан халқлар иродасига бўйинсунади. Дунё АҚШсиз ҳам гўзалроқ жой деб эълон қилди.

Эрон парламент раиси АҚШ Эрон халқига қарши санкциялар жорий этиш, муқаддас мудофаа даврида Садамнинг БААС режимини қўллаб-қувватлаш, Эронда жосуслик, қўпорувчилик ва террорчилик тармоқларини шакллантириш, мамлакат хавфсизлиги бузиш мақсадида террорчи гуруҳларни қўллаб қувватлаш, Эронга қарши сохта хабарлар тайёрлаш учун ОАВ кучларини бирлаштириш, мамлакатнинг илм-фан тараққиётини, хусусан ядровий соҳадаги тараққиётни бузиш, қотил сионистик режимни қўллаб-қувватлаш ва бошқа чора тадбирлар билан  дунё халқларини мустақиллик йўлини танланганида уруш, таҳдид ва санкияларга дуч келишувларидан огоҳлантиришга уринди.

Қолибоф ўз сўзларида, Эрондаги сўнгги тартибсизликлар ва кўча намойишларга тўхталиб,  яқинда содир бўлган воқеаларда АҚШ ва унинг жосуслик тармоғи ва унинг саботажчилари мураккаб ва махсус режа ишлаб чиқдилар, аммо ўтмишдагидек бу сафар ҳам Эроннинг огоҳ ва маълумотли халқи ҳақида хато қилишди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ