ноябр 05, 2022 13:34 Asia/Tashkent
  • Эроннинг валюта захиралари 13 миллиард долларга ўсди
    Эроннинг валюта захиралари 13 миллиард долларга ўсди

Халқаро валюта жамғармаси Эрон Ислом республикасининг валюта захиралари ўтган йилига нисбатан 13 миллиард долларга ўсгани ва келгуси йилда бу кўрсаткичнинг янада ўсишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Халқаро валюта жамғармаси Эроннинг валюта захираларини 122 миллиард долларга етганини эълон қилди унга кўра Эрон Ислом республикаси Ғарбий Осиё,Африка ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида  валюта захиралари бўйича 3-ўриндадир.

Халқаро валюта жамғармаси Эроннинг мавжуд валюта захираларининг  30 миллиард  800 миллион доллар эканлиги ва бу ўтган йилга қараганда 13 миллиард долларга ўсганини хабар қилди.

Хабарга биноан Эрон валюта захираларининг қиймати бўйича Ғарбий Осиё минтақаси мамлакталарига нисбатан 3-ўринни эгаллайди ва фақат Саудия Арабистони ва БАА Эрондан кўра кўпроқ валюта захираларга эгалар. Халқрао бу жамғарма  2023-йилда Эронда мавжуд бўлган валюта захиралари ошишини башорат қилган.

Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида Эрон Ислом Республикаси бу давлатлар ораисда ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг кам ташқи қарзга эга бўлган дунёнинг 28- давлати эканлигига тўхталиб Эроннинг қарз миқдорини ҳам ўрганиб чиқди.

Ўрганишларга  асосан Ғарбий Осиё минтақасидаги айрим давлатларнинг қарзи Эрондан қарйиб  60 баробар кўп.

 

Ёрлиқ