Юнон-рум кураши бўйича Жаҳон кубогида Эрон термаси яна жаҳон чемпиони бўлди
Юнон-рум кураши бўйича Эрон терма жамоаси финал учрашувида мезбон Озарбойжон республикаси термасини мағлуб этиб жаҳон чепиониатида қаҳрамон бўлди.
Эслатиб ўтамиз Боку шаҳрида Эрон Ислом республикаси, Туркия, Қирғизистон, Озарбойжон ва жаҳон терма жамоасининг 5 жамоаси иштирокида юнон-рум кураши бўйича жаҳон кубоги ўйинлари бўлиб ўтди ва эронлик муррабий Ҳасан Рангрез шогирдлари биринчи босқиқда Туркия терма жамоасига қарши чиқдии ва 6:4 ҳисобида Туркия тўсиғидан ўтиб ғалаба қозонди.
Юнон -рум кураши бўйича Эрон терма жамоаси иккинчи ўйинда Қирғизистон термаси билан тўқнаш келди ва 8:2 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқди.
Ҳасан Рангрез шогирдлари финал баҳсида мезбон Озарбойжон республикаси курашчиларига қарши майдонга тушди ва бу мамлакат термасини ҳам кучли мағлуб этиб жаҳон чемпиони бўлди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий кураш бўйича Эрон Ислом республикаси миллий терма жамоасини Бокудаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққани билан табриклади.