Шероздаги Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган терактнинг янги тафсилотлари
(last modified Mon, 07 Nov 2022 09:34:45 GMT )
ноябр 07, 2022 14:34 Asia/Tashkent
  • Шероздаги Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган терактнинг янги тафсилотлари
    Шероздаги Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган терактнинг янги тафсилотлари

Эрон Ислом Республикаси хавфсизлик вазирилиги Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги террорчилик жиноят ҳақида батафсил маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз 26 -октябрь эслатиб ўтамиз ўтган чоршанба куни Эроннинг Шероз шаҳридаги Имомзода Шоҳчероғ (а.с.) муқаддас зиёратгоҳида содир этилган теракт оқибатида камида 15 киши шаҳид бўлди ва 30 киши яраланган. Бу терактни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасигаолди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик вазирлиги тарқатган маълумотида, шу пайтгача олиб борилган кузатувлар, текширувлар ва амалиётар натижасида  Шероздаги терорчилик ҳаракатни бошқарган ва қўллаб-қувватлаган барча унсурлар аниқланиб ҳибсга олинган деб қўшимча қилди.

Бу эълонда шу каби амалиётлар учун Эронга кирган бошқа бир қатор террорчилар ҳам ҳибсга олингани қўшимча қилинган. Шу тариқа ҳозиргача 26 нафар такфирчи террорчи қўлга олинди, уларнинг барчаси  эронлик бўлмаган ва аслида Тожикистон, Афғонистон ва Озарбойжон республикалари фуқаролари бўлган.

Эрон Ислом республикаси эълонида шунингдек бу террорчилар Форс, Теҳрон, Албурз, Кирмон, Қум ва Хуросон Разавий вилоятларида таъқиб қилинган ва қўлга олинган. Улардан баъзилари ҳам шарқий чегараларида ва Эрондан қочиб кетаётганда ҳибсга олинган.

 Эрон Хавфсизлик  вазирлиги шунингдек ҳар томонлама ахборот ва техник мониторинг ва тадқиқолар ҳар томонлама, кечаю кундуз ва бутун мамлакат бўйлаб давом этмоқда ва аввалги эълонларда таъкидланганидек Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги фожиага алоқадор бўлган сўнгги такфирчи террорчининг шахси аниқланиб улар мамлакат ичида ёки ташқарида бўлса жазоланмагунича давом этади деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом Республикаси Хавфсизлик вазирлиги ҳам Шероздаги Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги теракт айбдорларида қасос олишга урғу берди.