Эрон ТИВ матбуот котиби Озарбойжон республикаси президентининг баёнотига муносабат билдирди
(last modified Wed, 09 Nov 2022 08:22:05 GMT )
ноябр 09, 2022 13:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби Озарбойжон республикаси президентининг баёнотига муносабат билдирди
    Эрон ТИВ матбуот котиби Озарбойжон республикаси президентининг баёнотига муносабат билдирди

Эрон ТИВ матбуот котиби, Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиевнинг Эроннинг Арманистоннни қўллаб- қувватлаши ҳақидаги сўнгги баёнотига берган жавобида, Теҳроннинг принсипиал сиёсати барча қўшнилар билан яхши қўшничилик ва муносабатларни кенгайтиришга асосланган бўлиб ҳар бир қўшни мамлакат билан муносабатларни мустаҳкамлаш бошқа қўшнига қарши муносабат дегани эмас деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  Эроннинг Қорабоғ минтақасида икки шимолий қўшни ўртасидаги узоқ давом этаётган зиддиятга доир принспиал сиёсатига тўхталиб, Теҳрон давлати ҳар доим Арманистон ва Озарбойжон республикалари ўртасидаги ҳудудий яхлитликни  сақлаш ва низоларни тинч йўл била  ҳал этиш,  ҳуқуқларни ҳурмат қилган ҳолда халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал этишга урғу бериб келади, шунинг учун Озарбойжон республикаси ҳудудларини босим олинишини қоралади, унинг озод этилишини юқори даражада қўллаб- қувватлаган деб  изоҳлади.

Канъоний Чофий ўз сўзларида яқинда Арманистон ва Озарбойжон республикаси  чегараларида ўтказилган машғулотларни мунтазам ва режалаштирилган ҳаракат сифатида баҳолади ва бу машғулот ўтказилишидан олдин  қўшнилар  расмий каналлар орқали хабардор қилинган деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек Кавказ муаммоларини ҳал қилиш йўли минтақадан ташқари кучларга таяниш билан эмас, балки минтақа давлатларнинг пойтахтлари орқали ўтади ва Эрон Ислом Республикаси икки шимолий қўшни ўртасидаги муаммоларни Теҳронда икки томонлама, уч томонлама ва 6 томонлама минтақавий ташаббуслар шаклида ҳал эишда ёрдам беришга тайёрлигини яна бир бор эълон қилади деб аниқлик киритди.