Иброҳим Раисий Теҳронда Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котибини қабул қилди
(last modified Thu, 10 Nov 2022 06:48:26 GMT )
ноябр 10, 2022 11:48 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий Теҳронда Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котибини қабул қилди
    Иброҳим Раисий Теҳронда Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котибини қабул қилди

Эрон президенти Теҳронда Россия Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашувда мустақил давлатларнинг ҳамкорлиги АҚШнинг беқарорлик яратиш стратегиясига энг ҳал қилувчи жавоб эканлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Теҳронда Россия Миллий хавфсизлиик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашувида Эрон ва Россиянинг иродаси бу борадаги стратегик муносабатлар даражасини яхшилашдан иборат эканини айтиб, бу алоқалар турли соҳаларни қамраб олгани  ва уни мустаҳкамлаш истиқболлларини аниқ таърифлади.

У шунингдек  мустақил давлатларнинг ҳамкрлиги АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг санкциялари ва беқарорлаштириш сиёсатига энг ҳал қилувчи жавобдир деб изоҳлади.
Иброҳим Раисий Эроннинг асосий сиёсати урушга қарши туриш эканлигини таъкидлаб, уруш кўламининг кенгайиши ва авж олиши барча мамлакатларни ташвишга солмоқа деб қўшимча қилди.

Теҳронга сафар қилган Россия  Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ҳам икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликлар  тўғрисида ҳисобот бериб, биз сиёсий, савдо, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транзит соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга фаол ҳаракат қилмоқдамиз ва Эрон ва Россия қўшма иқтисодий комиссияси ҳам икки давлат президентлари келишувларининг бажарилишини кузатиб бормоқда деб эълон қилди.

Патрушев шунингдек Эрон Ислом республикаси  билан  минтақавий анжуманлар ва ташкилотлар доирасида алоқаларни ривожлантиришга умид билдириб, кўп қутбли дунёнинг яратилиши дунёдаги барча давлатларнинг манфаатларига мос келади деб қайд этди.