Эрон президенти Путин билан суҳбатда, Россиянинг иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истагини олқишлади
(last modified Sun, 13 Nov 2022 06:18:55 GMT )
ноябр 13, 2022 11:18 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Путин билан суҳбатда, Россиянинг иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истагини олқишлади
    Эрон президенти Путин билан суҳбатда, Россиянинг иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истагини олқишлади

Эрон президени Москва давлатини Теҳрон билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини олқишлаб, " минтақада савдо алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида инфратузилма алоқаларни кенгайтириш, жумладан Евроосиё минтақасида транспорт лииняларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни таъкидлади.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасиининг президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча Россия президенти Владимир Путиннинг телефонига жавобан Россияни Эрон билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини олқишлади ва  инфратузилмавий алоқаларининг кенгайишини, жумладан Евроосиё ҳудудида коммуникация линияларини мустаҳкамланиши ва ривожланиши минтақада савдо муносабатлар ва иқтисодий ҳамкорликнинг гуллаб-яшнашига олиб келди деб изоҳлади.

Раисий шунингдек Эрон ва Россия ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий алмашинувлар ортиб бораётганига тўхталар экан, сиёсий ва иқтисодий маслаҳатлашувларни алоқалар даражасини ошириши ва ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамлашда муҳим деб ҳисоблади.

Бу телефон суҳбатларида  Россия президенти Владимир Путин Эроннинг алоҳида географик жойлашувини таъкидлаб, шимол-жануб коридорини юк ташиш вақтини ва харажатларини камайтиришда самарали сифатида баҳолаб бу транзит йўли жаҳон иқтисоидёти ва савдоси учун жозибадор йўналишга айланади деб қўшимча қилди.

Владимир Путин ўз сўзларида 100 кишилик Россия ишбилармонлар делегациясининг Теҳронга ташрифига эътибор қаратиб, Россиянинг Эронга бўлган уччинчи йирик иқтисодий делегацияси сифатида Эрон ва Россия бир-бири билан ҳамкорликни кенгайтириш учун кўплаб имкониятлар ва соҳаларга эга деб аниқлик киритди.

Россия президенти  Эроннинг Шероз шаҳридаги Ҳазрат Шоҳчероғ /а/ зиёртгоҳидаги террорчилик ҳодисасига тўхталиб, Эрон ҳукумат ва халқига яна бир бор ҳамдардлик билдирди ва ҳар қандай шаклидаги терроризмни қоралади.