Эрон ТИВ матбуот котиби: Германиянинг Эронга нисбатан позицияси аралашув ва провакациядир
-
Эрон ТИВ матбуот котиби: Германиянинг Эронга нисбатан позицияси аралашув ва провакациядир
Эрон ТИВ матбуот котиби Германия канслерининг сўнгги пайтларда Эрон Ислом республикасига нисбатан тутган позицияси аралашув, провакацион бўлиб дипломатияга зиддир деб айтди.
Сўнгги пайтларда Эронда Маҳсо Амнийнинг ўлими баҳонасида содир бўлган тартибсизликларнинг юзага келиши Эроннинг ташқи душманлари томондан бу мамлакатнинг ички ишларига аралашиш ва имкон қадар кўпроқ тартибсизликлар қўзғатиш учун имкон сифатида фойдаланишига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз кеча Германия Бош вазири Олаф Шолц Твиттердаги хабарида келаси ҳафта Европа Иттифоқининг Эронга қарши санкцияларининг янги босқичини қўллаб -қувватлашини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,бугун Эрон ислом респубилкаси ТИВ раҳбари Носир Канъоний Чофий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни даъво қладиган айрим давлатлар кўр-кўрона ва ғайриинсоний равишда Садом режимини қўллаб-қувватлагани, Комплекс ҳаракатлар режасидан АҚШнинг чиқиши ортидан золимона санкцияларни унутиб ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи ҳужумлари айниқса яқинда Шероздаги Шоҳчероғ зиёратгоҳига қарши терррчилик ҳужумни кўриб туриб сукут сақлаши билан инсон ҳуқуқлари мавусидан сиёсий ўйин сифатида фойдаланиб келмоқда деб эълон қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон Ислом республикасининг инсон ҳуқуқлари хусусидаги позицияси, инсон қадр-қимматини қўлаб-қуввталаш, зўравонликка қарши туриш ва мазлумларни ҳимоя қилиш борасидаги доимий масъулият тамойилига асосланган, аммо Германия бошқа мамлакатлар ҳокимият ҳуқуқига эҳтимол қилишдаги ўз халқаро масъулиятидан воз кечиб, террорчи гуруҳлар ҳамда Эрон ислом республикасида бўлғунчи ҳисобланадиган гуруҳчаларга бошпана бериб, дунёнинг турди минтақалари жумладан Фаластинда болаларни қатл этуви сионистик режимниг жиноятларига нисбатан иккиёқлама ёндашуви билан ўз- ўзини инсон ҳуқуқини ҳимояловчи сифатида кўрсташига уринмоқда деб аниқлик киритди.
Канъоний Чофий ўз сўзларида тарихий алоқаларнинг бузулиши узоқ мдудатли оқибатларга олиб келишини баён этиб, Эроннинг немис расмийларидан инсон ҳуқуқлари бўйича талаблари катта бир рўйхат, шунингдек уни Гермаиня масъулият билан ўтмишни ойдинлаштириши керак деб таъкидлади.