Эроннинг кўзи ожиз футбол терма жамоаси ўзбекистонлик рақибларини мағлуб этди
-
Эроннинг кўзи ожиз футбол терма жамоаси ўзбекистонлик рақибларини мағлуб этди
Эрон ислом респубилкасининг кўзи ожизлар футбол термаси Осиё-Тинч океани чемпионатида доирасида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этиб, Парж паралимпия ўйинларига йўлланмасини қўлга киритди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Париж паралимпия саралаш мусобақаси доирасида Эрон Ислом Республикасининг кўзи ожиз футбол жамоаси иккинчи гуруҳ ўйинида Ўзбекистоннинг кўзи ожизлар футбол терма жамоасини 6:0 ҳисоботида мағлуб этди. Эроннинг кўзи ожизлар футбол термаси илк ўйинида Австралия термасини 8: 0 ҳисобида мағлум этганди.
Бугун -сешанба куни Эрон кўзи ожизлар терма жамоаси Япониянинг кўзи ожиз футбол жамоаси билан белашади.
Эроннинг кўзи ожизлар футболи Осиё -Тинч океани чемпиоанининг иккинчи гуруҳида Австралия, Япония, Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари биланг бир гуруҳдадир.
Эслатиб ўтамиз ожизлар футболи бўйича Осиё-Тинч океани чемпионати 12-ноябрь шанба куни бошланди ва шу ҳафтанинг жума куни якунланади.
Мусобақаларда Эрон Ислом Республикаси, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой, Таиланд, Малайзия, Қозоғистон кўзи ожизлар футбол жамоалари қатнашмоқда.