ноябр 17, 2022 11:18 Asia/Tashkent
  • Эронда яна теракт содир бўлди. Хузистон вилоятида осдир бўлган теракт тафсилотлари
    Эронда яна теракт содир бўлди. Хузистон вилоятида осдир бўлган теракт тафсилотлари

Эроннинг Хузистон вилояти полицияси кеча мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Хузистон вилоятининг Эйза шаҳрида содир этилган теракт оқибатида 5 киши шаҳид бўлганги ва яна 10 киши яраланганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хузистон вилояти ҳокимининг хавфсизлик ва ҳуқуқ- тартибот бўйича  ўринбосари Валиуллоҳ Ҳаётий,  телевиденияга берган интервьюсида,  ҳужум қилганлар 2 мотоцикл ҳайдочилари бўлиб улар ўқотар қуроллардан фойдаланган ҳолда террорчилик ҳаракатларида одамларни ўққа тутган деб эълон қилди.

Валиуллоҳ Ҳаётий, бу террор ҳужумида 5 киши жумладан 1 болакай шаҳид бўлиб  10 киши яраланди.

Хузистон вилоят ҳокимлиги хавфсизлик ва ҳуқуқ- тартибот масалалари бўйича ўринбосари бу терактда жароҳатланганларининг бир қисмини аҳволи оғир эканини айтиб террорчиларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда деб таъкидлади.

Бундан ташқари Эроннинг Исфаҳон вилоятида хавфсизлик ҳимоячиларига қилинган теракт оқибатида 2 нафар хавфсизлик кучлари шаҳид бўлиб яна 8 нафар яраланди. Хабарга асосан кеча Исфаҳондаги Хона минтақасида қуролланган 2 мотоцикл ҳайдовчиси ҳужум қилди ва хавфсизлик ҳимоячиларига қарата ўқ узган.

Сўнгги ҳафталарда Эроннинг турли ҳудудларда Эронга турли чегаралардан кириб келган катта миқдордаги қурол -яроқ контрабандаси топилди.

Бундан олдин АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳамда Эронга қарши ҳаракатларга алоқадори айрим АҚШ расмийлари ва агентлари Эрондаги тартибсизликлар ва ғалаёнларни қуроллантирганликларни эълон қилинганди.

Сўнгги хабарларга кўра Эйза ҳудудидаги терактда шаҳид бўлганлар сони 7 кишига етган. Шунингдек Эроннинг Эйза шаҳрида 3 кунлик умумий мотам- азо  эълон қилинди.

Ёрлиқ