Инқилоб раҳбари: шаҳид ва шаҳидлик бир қатор қадриятларни ўз ичига олади
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шаҳид ва шаҳидликни миллий, диний, инсоний ва ахлоқий қадриятлар мажмуаси сифатида санаб ўтдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси сайтининг хабар қилишича Инқилоб раҳбари 30-октябр куни бўлиб ўтган ва бугун /пайшанба/ Қум шаҳридаги йиғилиш маҳаллида нашр этилган Қум шаҳидаги қурултойи ташкилотчилари билан учрашувида бу анжуманни сақлаб қолишини таъкидлаб шаҳидларни хотирлаш ва уларнинг мурожаатларига қулоқ солиш билан Қум шаҳрини " қиём ва иқома" деб атадилар.
Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Қум шаҳри халқнинг Инқилоб ғалабасидаги ёрқин ўрни ва муқаддас мудофаа ва бугунги кунгача бўлган кетма-кет синовларига тўхталиб, шаҳидларнинг ажойиб хусусиятларига санъат тили билан урғу бериб, Инқилобдан олдин ва кейин юз берган барча ҳодисалар худди юлдуз ва тарихнинг ёрқин нуқтасидир ва Шоҳчероғдаги ҳодисааҳам гарчи бир гуруҳ ватандошлариимзни ғам қайғу ва азосига айланган бўлса-да, аммо бу тарихнинг нозик нуқтаси эди ва мангу қолади . Бу масала эса миллатниг ҳаётлиги ва фахр-ифтихоридир деб изоҳладиар.
Ул Зот шунингдек шаҳид ва шаҳидликни миллий, диний, инсоний ва ахлоқий қадриятлар мажмуаси сифатида санаб ўтиб, шаҳид ўзи " ҳалол иймон", " солиҳ амал", ва " Аллоҳ йўлида жиҳод" нинг тимсоли бўлиб миллий ўзликни тарғиб қилади чунки бугун шаҳидлар ва уларнинг ота -оналари фидоийликлари Эрон миллатини улуғлади деб таъкидладилар.
Инқилоб Раҳбари ўз сўзларида, шаҳидликни шижоат ва фидокорлик рамзи эканлигини баён этиб, Муқаддас мудофаа шаҳидлари ёвуз ва золим душманни Теҳронга етиб келиши ва халқни хўрлашини олдини олиш учун ўз жонини фидо қилдилар ва хавфсизлик шаҳидлари ҳам халқ осойишталиги ва тинчлиги йўлида ўз жонини фидо қилмоқда ва бу фидокорликлар шаҳид ва шаҳидликда яширинган барча ахлоқий маърифатнинг нишонасидир деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳил узмоъ Хоманаий шунингдепк шаҳидликни Худо билан муомала ва миллий манфаатларини таъминловчиси сифатида баҳолаб, шаҳидлик ҳамдиллик манбаи бўлиб, мамлакатдаги турли миллатлар ва тиллар гуруҳини боғлайдиган тасбеҳ ипига ўхшайди. Ҳар бир шаҳарда ислом шаъни, Ислом Республикасининг буюклиги ва Эронни мустаҳкамаш йўлида бир мақсад йўлида бир сафда ватандошлари билан жонини берган шаҳидларнинг кўзга кўринган номлари бор деб маълум қилдилар.
Инқилоб раҳбари ислом, инқилоб ва миллатга кўнгил қўйган ва муҳаббат қилган барча инсонлар шаҳидар мурожаати ва хотирасини мангу қолиши ва бошқа авлодга ўтказилиш учун болалар, янги авлод ва Эронгау хизмат қилишда бор кучини ишга солишлари керак деб умид билдирдилар.