Машҳур эронлик рефери Бразилия-Сербия ўйинларида ҳакамлик қилади
Эронлик ҳакам Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ -2022 гуруҳ босқичидан ўрин олган Бразилия ва Сербия ўйинида ҳакамлик қилади.
Эрон телераиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. эронлик рефер Алиризо Фағоний 24-ноябрь , пайшанба куни Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ - 2022 гуруҳ босқичи доирасидаги Бразилия- Сербия учрашувини бошқариб боради.
Бразилия ва Сербия ўртасидаги ўйинда Фағонийнинг ёрдамчилари Муҳаммадризо Абулфазл ва Муҳаммадризо Мансурий бўлади.
Алиризо Фағоний олдинги ЖЧда Бразилия ва Сурбия ўртасидаги ўйинни бошқарган, шунингдек кубокнинг ташриф ўйинлари ҳамда кубокнинг 18 - туридан ўрин олган Франция ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги муҳим ўйинни ҳам бошқарган.
Қатар футбол бўйича ЖЧ 20- ноябрь, якшанба куни бошланган ва 2022- йилнинг 18- декабрида қадар давом этадиган 22-Жаҳон чемпионатидир.
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати дунёдаги энг кўп томошобинлар кўрадиган спорт мусобақаси бўлиб, ҳар тўрт йилда бир марта футбол бўйича чемпионни аниқлаш мақсадида ўтказилади.