Нажафий: Эрон замонавий тарихда кимиёвий қуроллардан мунтазам фойдаланишининг энг катта қурбондир
Эрон ТИВ раҳбарининг ҳуқуқий ва халқаро масалалар бўйича ўринбосари Гаагада бўлиб ўтган кимиёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенсиясига аъзо давлатларнинг конференциясида сўзлаган нутқида, Эрон бугунги замонда кимиёвий қуролдан мунтазам фойдаланишдан катта зарар кўрган деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Эрон ТИВ раҳбарининг ҳуқуқий ва халқаро масалалар бйўича ўринбосари Ризо Нажафий бугун Кимиёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенсиясига аъзо давлатларнинг Гаагадаги 27-конференциясида уруш пайтида Германия ва АҚШ компаниялари Садом режимига кимиёвий қурол ясаш учун асбоб-ускуналар ва кимиёвий прекурсрлар етказиб берган ва улар Садом режими жиноятларига шерик бўлиб бу ҳарбий жиноятнинг айбдорлари ва тарафдорлари жавобгарликка тортилиши кераклигини ва бу вақт ўтишга тобе бўлмаслигини таъкидлади.
Ризо Нажафий шунингдек аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик ҳуқуқларини бузувчи, Эроннинг кимиёвий қуролдан зарар кўрган уруш ветеранлари учун зарур асбоб ва дори дамонлардан фойдааниш имконияти йўқлигига олиб келган ғайриинсоний бир томонлама санкцияларни олиб ташлаш мажбуриятини таъкидлаб, Эронга қарши бу ноинсоний санкцияларни зудлик билан бекор қилинишини талаб қилди.
Эроннинг ушбу расмийси Эроннинг кимиёвий қуроллари қурбонлари 80- йилларда бир марта Садомга берган қуроллардан фойдалалишидан зарар кўрган ва 2020-йилларда яна бир марта бир томоналма ноинсоний санкциялар қурбони бўлди деб қўшимча қилди.
Нажафий сўзларининг бошқа қисмида сионистик режим ўзининг барча турдаги оммавий қирғин қуролларига эга бўлиши билан минтақа ва халқаро тинчлиги ва хавфсизлигига энг жиддий таҳдиддир ва Ғарбий Осиёнинг оммавий қирғин қурол-яроқлардан холи бўмаслигига сабаб бўлмқода деб эълон қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида конференция аъзолари конвенсиянинг универсаллигини рўёбга чиқариш ва кимиёвий қуролдан холи дунё яратиш йўлида ҳаракат қилишлари керак деб айтди.