Теҳронда Эрон ТИВ раҳбари ва Ироқ Бош вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
Теҳронда Ироқ Бош вазири ва Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари учрашувида, турли соҳаларда икки давлатни қизиқтирган масалани муҳокама қилинди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Суданий Теҳронда Эрон ТИВ Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашувида муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашди.
Ироқ Бош вазири, Муҳаммад Шиёъ Ас-Суданий кеча сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигида Эрон Ислом Республикаси расмийлари билан учрашиш ва суҳбатлашиш учун Теҳронга келди ва Ислом Инқилоби олий раҳбари, президенти ва вице -президенти билан учрашди ва суҳбатлашди.
Ташриф давомида Ироқ Бош вазири ва биринчи вице-президенти даражасида икки давлатнинг олий комиссиялари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз Ғарбий Осиёдаги араб давлатлари орасида Ироқ Эрон билан энг яқин маданий ва диинй яқинликларга эгадир.
Қўшнилар ўртасида энг узун чегарага эга бўлиши /тахминан 1258 км қуруқлик ва 351 км сув чегараси/ ирқий, тарихий, тил ришталари, диний муштараклик, таҳдидларнинг мавжудлиги ва умумий хавфсизлик ва иқтисодий манфаатлар Эрон ва Ироқ муносбаатларида муҳим нуқталар ҳисобланади.
АҚШ ва сионистик режимнинг ошкора ва яширин аралашуви, электр энергияси ва газ экспорти туфайли Эронга қарши, чегара сувлари ва атроф-муҳит муаммолари, қўшничилик сиёсати доирасидаги Эрон-Ироқ муносбатлари каби баъзи муаммоларга қарамай, яхши қўшничилик кенгайиб бормоқда ва бу борада икки давлат мутасаддилари жиддий иродага эга.
Ироқ Бош ваири шунингдек Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф билан ҳам учрашиб мулоқот қилди.