Эрон расмийси: БМТ хавфсизлик кенгаши сионистик режимнинг Суриядаги тажовузини қоралаши керак
-
Эрон расмийси: БМТ хавфсизлик кенгаши сионистик режимнинг Суриядаги тажовузини қоралаши керак
Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Амир Саъид Ировоний кеча сионистик режимнинг Сурияга ҳужумларини қоралаб Сурия халқаро конвенсиялар асосида ўзини ҳимоя қилиш қонуний ҳуқуқига эга бўлганига урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича йиғилишида бу ташкилотдаги Эрон вакили Амир Саъид Ирвоний сионистик режимнинг душманлик ҳаракатлари, жумладан Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қайта -қайта бузиш ва одамларни қасддан нишонга олиши, фуқаролик инфратузмлалари хусусан бу давлатдаги аэропортлар ва гуманитар ёрдам олиб кетган кемаларга қилинган ҳужумларига тўхталиб Хавфсизлик кенгашидан сионистик режимнинг Суриядаги тажовузини қоралашини сўради.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Сурия шимолида хавфсизлик ва барқарорликка фақат бу давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ва тўлиқ ҳурмат қилиш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлаб, Сурия шимолидаги ҳар қандай ҳарбий операция гуманитар вазиятни қийинлаштириши ва ҳатто ёмонлаштириши мумкин деб аниқлик киритди.
Ирвоний шунингдек Суриядаги гуманитар вазиятни оғир эканлигига тўхталиб бу мамлакатда иқтисодий муаммоларнинг давом этиши кенг кўламли таъсир кўрсатади деб таъкидлади.
Ирвоний ўз сўзларида Сурия иқтисодиётига ёрдам беришда жуда муҳим бўлган бу мамлакат халқининг табиий бойликлари ўғирланганига ишора қилиб, Эрон Ислом Республикаси Суриянинг табиий бойликлари, айниқса хорижий кучлар томонидан босиб олинган ҳудудларда нефт маҳсулотларини ўғирланганини яна бир бор қоралаб, бу жиноий ҳаракатни ҳууддий яхлитлик, БМТ резлюцияси ва Сурияга оид БМТ Низомининг аниқ бузилиши сифатида ҳисоблайди деб эълон қилди.